ЦЭИР эксперти давлат раҳбарининг ПМЭФ-2026 доирасидаги ташаббуслари ҳақида

ЦЭИР эксперти давлат раҳбарининг ПМЭФ-2026 доирасидаги ташаббуслари ҳақида

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг етакчи илмий ходими Зарина Қосимова "Ўзбекистон 24" телеканалининг "Ахборот" дастурига берган интервьюсида Ўзбекистоннинг ПМЭФ-2026даги иштироки якунлари ҳамда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Евроосиё маконида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларига муносабат билдирди.

Куни кеча санкт-петербург халқаро иқтисодий форумида давлатимиз раҳбари шавкат мирзиёев евроосиё маконида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор ташаббусларни илгари сурдилар.

Президентимиз томонидан билдирилган таклифлар минтақавий ҳамкорликнинг янги босқичини акс эттиради. Аввал асосий эътибор агар савдо ва инвестиция алоқаларини кенгайтиришга қаратилган бўлса, бугунги кунда урғу қўшма ишлаб чиқаришлар, технологик ҳамкорлик ҳамда янги молиявий механизмларга қаратилаётганини кўриш мумкин.

Бу жараённи савдо-иқтисодий ҳамкорлик динамикаси ҳам тасдиқлайди. Хусусан, 2017–2025 йилларда ўзбекистон ва россия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2,7 баробар ўсиб, 13 млрд долларга етган. Савдо ҳажмининг ўсиши инвестициявий ҳамкорликнинг кенгайиши билан ҳам узвий боғлиқ. Бугунги кунда ўзбекистонда россия капитали иштирокидаги 3300 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда. Уларнинг қарийб 900 таси қўшма корхона ҳисобланади.

Россиядан жалб қилинган инвестициялар ва кредитлар ҳажми 2017-2025 йиллар давомида 18 млрд долларни ташкил қилган. Россия инвеститсиялари асосан кончилик, хизматлар, нефт-кимё ва тўқимачилик тармоқларига йўналтирилмоқда. Бу йўналишларда фаолият юритаётган йирик компаниялар нафақат капитал олиб киряпти, балки замонавий технологиялар, бошқарув тажрибаси ва янги иш ўринларини ҳам яратмоқда. Шу билан бирга, евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари ўзбекистон ташқи савдосининг чорак қисмидан ортиғини таъминламоқда.

Шу нуқтаи назардан, «евроосиё технологик индустриялашув камари»ни шакллантириш ташаббуси алоҳида аҳамият касб этади. У савдодан ишлаб чиқариш занжирларини яратишга, ишлаб чиқаришларни маҳаллийлаштиришга ва юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ўтишни назарда тутади.

Яна бир муҳим йўналиш — тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш ташаббусидир. Бу ғоя капитал бозорини ривожлантириш бўйича эришилган натижаларга таянади. Жорий йил май ойи охирида ўзбекистон миллий инвестиция жамғармаси — uznif ipo орқали қарийб 604 млн доллар жалб қилди, жамғарманинг бозор қиймати эса 1,95 млрд долларга баҳоланди.

Ўзбекистон ва россия ҳамкорлиги доирасида энергетика соҳасидаги ташаббуслар ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Хусусан жорий йилнинг 4 июнь куни ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёев ва россия федерацияси президенти владимир путин ўзбекистонда интеграциялашган атом электр станциясининг биринчи энергия блокини қуриш ишларига старт бердилар.

Ўзбекистонда атом электр станцияси қурилиши бошланиши иқтисодиёт ва саноатнинг ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилади. Прогнозларга кўра, 2030 йилга бориб мамлакатнинг электр энергиясига бўлган талаби 120 млрд квт·соатга етади. Бундай шароитда атом электр станцияси йилига тахминан 15 млрд квт·соат электр энергияси ишлаб чиқариб, мамлакат энергобалансида 15 фоизгача улушни таъминлаши мумкин.

Умуман олганда, форумда илгари сурилган ташаббуслар ўзбекистон иқтисодий алоқаларининг янги босқичга ўтаётганини кўрсатади.

Энди асосий эътибор савдо ҳажмларини ошириш билан бирга технологик ривожланиш, энергия хавфсизлиги ва инвестицияларни жалб қилишнинг янги механизмларини шакллантиришга қаратилмоқда.

Зарина Косимова,
ведущий научный сотрудник ЦЭИР

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар