Энг кўп ўрнатилган банкоматлар қайси банкларга тегишли?

Энг кўп ўрнатилган банкоматлар қайси банкларга тегишли?

Тижорат банклари томонидан ўрнатилган банкоматлар сони (Humo ва Uzcard биргаликда) 2020 йил 1 ноябрь ҳолатига 6276 тани ташкил қилган, деб ёзмоқда “Банк ва Мижоз” канали.

Humo тўлов тизимининг сайтида ўрнатилган банкоматлар сони 2800 дан ортиқ деб кўрсатилган. Uzcard томонидан ўрнатилган банкоматлар сони ҳам 3400 дан ошганлигини кўриш мумкин.

Шунингдек, банклар томонидан энг кўп банкомат — Агробанк томонидан 1423 та ўрнатилган.

Қуйида энг кўп банкомат ўрнатган банклар ўнлиги:

  1. Агро банк – 1423 та;
  2. Халқ банки – 906 та;
  3. Ипотека-банк – 492 та;
  4. Капиталбанк –480 та;
  5. Саноатқурилишбанк – 308 та;
  6. Ҳамкор банк – 295 та;
  7. Миллий банк – 282 та;
  8. Ипак йўли банки – 248 та;
  9. Азия Альянс банк –229 та;
  10. Турон банк – 226 та.
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар