Фарғона вилояти ҳокими вилоят аҳолисига мурожаатида 6168 та сўздан фойдаланди

Фарғона вилояти ҳокими вилоят аҳолисига мурожаатида 6168 та сўздан фойдаланди

2021 йил 20 декабрда Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида Фарғона вилоят ҳокими вилоят аҳолисига мурожаат қилди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Наманган вилоят филиали томонидан вилоят ҳокимининг фарғоналикларга мурожаатининг лингвистик контент-таҳлили ўтказилди. Тасвирий ифодаловчи сўзлардан фойдаланиб вилоятда 2022 йилда асосий эътибор қаратиладиган соҳаларни кўришимиз мумкин.

Вилоят ҳокими ўз нутқида жами 6 168 сўздан фойдаланган. Энг кўп “Фарғона” сўзини – 27 марта, “Саноат” сўзини – 17 марта, “Қурилиш” сўзини – 16 марта, “Ривожлантириш” сўзини - 15 марта ва “Қишлоқ” сўзини 14 марта қўллаган. Бундан ташқари, “Таълим”, “Давлат”, “Аҳоли”, “Тадбиркорлик” сўзлари ҳам кўп такрорланган.

Мурожаатда асосий эътибор 2021 йил давомида эришилган иқтисодий ўсиш суръатлари, амалга оширилган инвестицион лойиҳалар ва “Обод қишлоқ” дастурининг ижросига ҳамда 2022 йилда вилоятда амалга ошириладиган бунёдкорлик ишларига қаратилган.

Жумладан, 2021 йил якуни билан ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан 8 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 7,8 фоизга, қурилиш ишлари ҳажми 8,9 фоизга ва хизмат кўрсатиш ҳажми 21,3 фоиз ўсиши кутилмоқда.

Ўтган 11 ой давомида 81 та янги хорижий сармоя иштирокидаги қўшма корхоналар ўз фаолиятини бошлади. 90 та кичик саноат ва ёшлар тадбиркорлик саноат зоналарига жойлаштирилган 732 та лойиҳаларнинг 110 таси ўз фаолиятини бошлаб, 603 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.

2021 йилда жами 429,5 млн. доллар хорижий инвестициялар ҳамда хорижий кредит маблағлари жалб этилди. Жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида 695,1 млн. долларлик, жумладан, 489,3 млн. долларлик саноат маҳсулотлари ва 205,8 млн. долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.

Бандликни таъминлаш доирасида 145 908 нафар фуқаро доимий ва 238 342 нафар фуқаролар мавсумий иш билан таъминланди. Вилоятда 8 542 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил қилиниб, 21,6 мингта иш ўринлари яратилди. “Ёшлар дафтари”га киритилган тадбиркорлик истагида бўлган ёшларга тижорат банклари томонидан 263,1 млрд. сўм имтиёзли кредит ажратилди.

Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида жорий йилнинг 11 ойи давомида 153,2 млрд. сўм маблағлар йўналтирилди.

Инвестиция дастурлари доирасида қиймати 3,2 трлн. сўмлик, 889 та лойиҳалар ишга туширилиб, 13 минг янги иш ўринлари яратилди. Жами 788,2 млрд.сўмлик ижтимоий ва инфратузилма объектларида қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етказилди.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 30 та қишлоқ ва 8 та маҳалланинг архитектура қиёфасини янгилаш борасида 261,9 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар ўзлаштирилди.

Аҳолини уй-жойларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида жами 290 та кўп қаватли 9 129 хонадонли уй-жойлар қурилиши амалга оширилмоқда, давлат дастури бўйича кўп қаватли уй-жойларнинг 87 таси фойдаланишга топширилди.

Фермер хўжаликлари ва агрокластерлар тасарруфидаги 18 минг гектар экин ерлари 135 минг нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ажратиб берилди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида жами 1 трлн.сўмлик 216 та лойиҳа амалга оширилди. 21,3 минг гектар майдонлар фойдаланишга қайтарилиб, 1,7 минг гектар майдонлар ўзлаштирилди. 9,2 минг гектарлик сабзавот, 134 гектарлик полиз, 4,9 минг гектарлик дуккакли экинлар майдони ташкил этилди. 4183 гектарлик боғ ва токзорлар ташкил қилинди. 4 та чорвачилик, паррандачилик йўналишидаги йирик фермер хўжаликлари, 3 та хусусий донни қайта ишлаш корхоналари негизида ғаллачилик кластерлари фаолияти йўлга қўйилди.

Чорвачиликни ривожлантириш мақсадида хориждан 6 минг бошдан зиёд наслли қорамол ва 5 минг бошга яқин наслли қўйлар олиб келинди.

2022 йилдаги асосий вазифалар Ўзбекистон Президентимизнинг 2021 йил 6 ноябрдаги лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асосида демократик ислоҳотлар йўлини қатъий давом эттирамиз” нутқида белгиланган “Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси”нининг асосий устувор йўналишларини келиб чиқиб белгиланди.

Хусусан, 2022 йилда вилоятда:

- ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш бўйича вилоятдаги 163 мингдан зиёд ишсизлар ва меҳнат бозорига кириб келадиган 50-60 мингга яқин ёшлар бандлигини таъминлаш учун 152,9 мингта доимий ва мавсумий янги иш ўринлари ташкил этилади;

- пахта экинидан қисқартирилган 2,5 минг гектар ер майдонларини аҳолига 10 сотихдан 1 гектаргача ажратиб бериш ҳисобига 15 минг нафар янги иш ўринлари яратилади.

- саноат соҳасида жами 32,0 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади.

- маҳаллаларда хизмат турларини кўпайтириш мақсадида 18 турдаги хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этиш учун умумий қиймати 4,7 трлн.сўм бўлган 3881 та лойиҳалар амалга оширилади ва 69 мингта янги иш ўринлари яратилади.

- 2 та логистика маркази, 212 та ишлаб чиқариш цехи, 336 та савдо дўкони, 560 та кичик савдо растаси ташкил этилиб, 7,7 мингдан ортиқ аҳоли доимий иш ўринларига эга бўлади.

- нефт ва нефт-кимё, электротехника, чарм пойабзал ва озиқ-овқат саноати йўналишларида жами 1,5 трлн. сўмлик 139 та лойиҳа амалга оширилади.

- қишлоқ хўжалиги ва томорқаларни ривожлантириш бўйича барча куч ва имкониятлар ишга солинади. 4,7 минг гектар интенсив боғ ва токзорлар барпо этилади, 7 та узумчилик кластерлари ташкил этилади.

- ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларига ҳамда 125 та лойиҳага 121 млрд. сўм, мелиоратив объектларни таъмирлаш-тиклаш ишларига 193,4 млрд. сўм маблағ ажратилади.

- 2022 йилда жами 1,0 млрд. доллар шундан, 850 млн.доллар саноат ва 250 млн.доллар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилинадиш учун йўналтирилади;

- Жами 1,0 млрд. доллар миқдорида хорижий инвестициялар ва хорижий кредит линиялари маблағлари ўзлаштирилади

- 8,7 мингта тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, 10 трлн. сўмлик кредитлар ажратилади

- аҳолининг уй-жой ва яшаш шароитларини яхшилаш устувор вазифалардан бири бўлади. 2022 йилда 167 та 3816 хонадонга мўлжалланган уй-жой қурилади;

- инвестиция дастури доирасида 540,1 млрд.сўм маблағлар ўзлаштирилиши ҳисобига 103 та ижтимоий ва инфратузилма объектларида қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилади;

- 30 та қишлоқ ва 8 та маҳаллаларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари амалга оширилади;

- тиббий хизмат сифатини яхшилаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш доирасида 15 та тиббиёт муассасаларини реконструкция қилинади ва мукаммал таъмирланади, 10 та оилавий шифокорлик пунктлари ва 6 та оилавий поликлиникалар фаолияти ташкил этилади. Вилоят Перинатал марказини реконструкция қилиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича “Кластер” тизими жорий этилади. Трансплантология, ортопедия, кардиохирургия, ошқозон ичак аъзолари касалликлари, кўз касалликлари ҳамда нейрохирургия йўналишида Ҳиндистоннинг “Apollo Hospital” клиникасининг филиали ташкил этилади;

- мактабгача ва мактаб таълим тизимини ривожлантириш бўйича зарур чоралар кўрилади. Мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини 85 фоизга етказиш мақсадида 4 та давлат-хусусий шериклик, 250 та оилавий оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилади. 33 та давлат мактабгача таълим ташкилотларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш режалаштирилган. Мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш мақсадида 250 та таълим ташкилоти “аутсорсинг” ва 47 та таълим ташкилоти “кейтеринг” тизимига ўтказилади;

- Меҳмонхоналар сони 59 тага, оилавий меҳмон уйлари 200 тага, туристларга хизмат кўрсатувчи туроператор ва турагентлар сонини 46 тага етказилади. Фарғона шаҳри марказида “Сайилгоҳ”, “Юксалиш”, “Ал-Фарғоний” ва “Каштанзор” кўчаларини мужассамлаштирган “Туризм мавзеси” фаолияти йўлга қўйилади. Вилоятга ташриф буюраётган чет эл ва маҳаллий туристлар сони 1 200 минг нафарга етказилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар