"Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили" Давлат дастурнинг Иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, парламент қўшма мажлиси ва ташкилий йиғилишларида белгиланган устувор вазифалар асосида “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” давлат дастури ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.

Давлат дастури умумий киймати 18,2 трлн сўм ва 10,3 млрд АҚШ долларига тенг лойиҳаларни қамраб олади.

Шулардан:

Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари мақсадли фондлар ҳисобидан – 12.9 трлн. сўм

Ижрочилар ва банклар ҳисобидан – 2 трлн. сўм

Халқаро молия институтлари маблағлари ва грантлар ҳисобидан – 3.3 трлн сўм ва 10.3 млрд АҚШ доллар.

Дастурни иқтисодга оид қисми 15 та бўлим, ва 103 бандни ўз ичига олади.

Нарх-наво доимий назоратда бўлади:

3.1 Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва нарх-навонинг барқарорлигини ва инфляция даражаси прогноз кўрсаткичларидан ошмаслигини таъминлаш.

  • - инфляцион таргетлаш тизимига ўтиш, эконометрик моделлаштириш инструментларини кенг қўллаш, макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш тизими (forecasting and policy analysis)ни тўлиқ татбиқ этиш орқали иқтисодий ўсиш ва инфляция мувозанатини таъминлаш, ташқи хавф-хатарларни, пул-кредит ва макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқлигини тизимли баҳолаш назарда тутилади.

Халқ пули тўғри сарфланади:

3.2. Молия тизимини ислоҳ қилиш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш, қўшимча имконият ва манбалар ҳисобидан бюджет дефицитини камайтириш.

  • - Ижтимоий-иқтисодий мақсадларга йўналтирилган марказлашган инвестициялар самарадорлигини ошириш, давлат инвестицияларини бошқаришни баҳолаш (public investment management assessment) тизимини жорий этилади.

Яширин иқтисодиёт ҳажми камаяди:

3.3. Солиқ ислоҳотларини амалиётга самарали жорий этиш, солиқ маъмуриятчилигини шаффоф йўлга қўйиш, солиқ юкини камайтириш ҳамда соддалаштириш, шу асосда ишлаб чиқаришни ва солиққа тортиладиган базани кенгайтириш.

  • - Жаҳон банки ўтказган саволномада 15% тадбиркорлар яширин иқтисодиёт томонидан рақобат фаолиятларидаги энг асосий тўсиқлардан бири деган.
  • - Хорижий мутахассислар иштирокида “яширин иқтисодиёт”нинг вужудга келиш омилларини таҳлил қилиш ва унга қарши курашиш дастурини тасдиқлаш назарда тутилган.

Энергия сарфини камайтиришга чақирув (Call for action):

3.4. Иқтисодиёт таркибини янада диверсификация қилиш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш, биринчи навбатда, маҳаллий минерал хом ашёни чуқур қайта ишлаш бўйича илғор технологияларни жорий этиш орқали юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни ўзлаштириш, ишлаб чиқариш таннархини ва энергия сарфини камайтириш.

  • - Энергетика вазирлиги тизимидаги ташкилотларда назорат ва маълумотлар йиғиш тизимини (supervisory control and data acquisition), энергия менежменти тизимини (energy management systems) ҳамда бошқа турдаги ахборот технологияларини жорий этиш ва модернизация қилиш назарда тутилган.

Инфрастурктура яратилади:

3.6. Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, мустаҳкам ва барқарор замонавий ишлаб чиқариш ҳамда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яратиш.

  • - инфратузилмасини ривожлантириш, бунга республика ва маҳаллий бюджетларнинг прогноздан юқори тушумларининг ярмини йўналтириш;
  • - 2020-2022 йилларда марказлашган манбалар ҳисобидан
    • o йўл қурилишига 2,8 трлн сўм,
    • o сув тармоқларига - 2,7 трлн сўм,
    • o электр тармоқларига - 18,2 трлн сўм,
    • o табиий газ таъминотига - 1,2 трлн сўм маблағ ажратиш.

Ҳар қайси тармоқ ишига баҳо бериш осонлашади:

3.7. Ҳисобга олиш ва статистика тизимини такомиллаштириш.

  • - 2020 йилда “Расмий статистика тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқилади, унда миллий статистика тизимини ташкил этиш, статистика маълумотларини ишлаб чиқариш, улардан фойдаланиш ва эълон қилиш талабларини ўрнатиш аниқ қилиб белгиланади.

Кичик бизнесга эътибор янада кучаяди:

3.8. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришни таъминлайдиган ишбилармонлик муҳитини яратиш.

  • - “Кичик ва ўрта бизнес тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади;
  • - монополияга қарши курашиш қўмитасининг Олий Мажлисга ҳисобдорлигини оширилади ҳамда йилда камида икки марта қўмитанинг ҳисоботини эшитиш амалиётини жорий қилинади;
  • - субсидиялар, преференциялар ва имтиёзли кредитлар бериш амалиётини қайта кўриб чиқиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни фақат Монополияга қарши курашиш қўмитаси хулосасини олган ҳолда киритиш амалиётини жорий қилинади;
  • - тадбиркорлар учун ер участкаларига оид маълумотларни очиқ ва ҳаққоний етказиш тизимини такомиллаштирилади.

Банк замонавийлашади, иш онлайн равишда битади:

3.9. Банк тизимини ислоҳ қилишни давом эттириш, аҳоли ва хўжалик субъектларига кўрсатилаётган банк хизматлари сифатини ошириш,тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш ҳамда замонавий банк хизматлари турларини кенгайтириш.

  • - банк тизимида инсон омилини чеклаган ҳолда рақамли технологиялар кенг қўлланилади;
  • - “кредит тарихи” ахборот тизимини тўлиқ ишга туширилади;
  • - Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида “лойиҳалар фабрикаси” фаолиятини йўлга қўйиш учун йўналишлар кесимида бизнес лойиҳалар базасини шакллантирилади.

Йўллар сифати ошади, тирбандлик камаяди, вақт ва машина таъмир пули тежалади:

3.10 Йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида ишлар сифатини ошириш, транспорт оқимини бошқаришда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, транспорт инфратузилма объектларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилишда эскирган нормаларни қайта кўриб чиқиш.

  • - Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача автомобиль йўлларини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқилади. Мавжуд йўл инфратузилмасидан самарали фойдаланиш мақсадида транспорт оқимларини бошқаришнинг замонавий тизимларини қўлланилади;
  • - 5,5 минг км узунликдаги автомобиль йўллари ҳолатини яхшиланади;
  • - 600 та янги автобуслар сотиб олинади.

Хорижий инвестициялар янада ошади:

3.11. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишда инвестиция муҳитини янада яхшилаш, хорижий инвесторларни қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш

  • - 2020–2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида лойиҳаларнинг тармоқ жадвалларини тасдиқлаш, лойиҳасмета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чора-тадбирлари;
  • - барча манбалар ҳисобидан 23 млрд АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштириш ҳамда 206 та янги йирик қувватларни ишга тушириш;

Экспорт қилувчилар қўлла-қувватланади:

3.12. Янги бозорларни ўзлаштириш, маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш, халқаро сифатни бошқариш тизимларини жорий этишда экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш чоралари ва механизмларини кенгайтириш орқали ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларининг экспорт салоҳиятини янада ошириш;

  • - Жаҳон савдо ташкилоти билан мулоқотлар фаоллаштирилади ва бу бўйича 2020 йилга мўлжалланган “йўл харита”си тасдиқланади;
  • - Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорликнинг миллий иқтисодиётга таъсири кўриб чиқилади, қисқа, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда миллий иқтисодиёт ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги, ҳар бир иқтисодиёт тармоғига таъсири баҳоланади.

Пахтага давлат буюртмаси бекор қилинади:

3.13. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш, интенсив технологиялар ва инновацион ишланмаларни кенг жорий қилиш, мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, кластер тизимини ва барча йўналишларда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни янада ривожлантириш йўналишларида қишлоқ хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш

  • - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан соҳа корхоналарига кўрсатма бериш, ресурсларни тақсимлаш, режа белгилаш каби эски иш усулларидан мутлақо воз кечилади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилмасининг ваколат ва фаолият йўналишларини халқаро функционал баҳолаш (Management Functional Assessment Model – MFAM) мезонлари асосида қайта кўриб чиқилади;
  • - 2020 йилда 44 минг гектарда ёки ўтган йилга нисбатан қарийб 4 баробар кўп майдонда сув тежовчи технологияларни жорий этилади.

IT соғлик ва таълимда қўлланилади:

3.14. “Рақамли иқтисодиёт”ни жадал ривожлантириш, инсон фаолиятининг барча соҳаларига рақамли технологияларни кенг жорий этиш, жумладан, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига, иқтисодиётнинг реал секторида ишлаб чиқариш ва бошқариш тизимларини автоматлаштириш, ахборот тизимининг яхлитлиги ва барқарор фаолиятини ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш.

  • - Телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантирилади;
  • - яқин 2 йилда барча қишлоқ ва маҳаллалар тезкор Интернет билан таъминланади;
  • - Нукус, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Гулистон ва Урганч шаҳарларида технопарк ташкил этилади.

Давлат роли иқтисодиётда қисқартирилади, бўш бинолар берилади:

3.15. Давлат бошқарувининг замонавий усулларини, давлат-хусусий шериклик механизмларини қўллаш кўламини кенгайтириш, бўш турган ер майдонлари, бино ва иншоотлардан самарали фойдаланишни жадаллаштириш.

  • - Риэлторлик фаолияти такомиллаштирилади. Барча сотилаётган кўчмас мулк объектлари ҳақидаги ишончли ахборотни реал вақт режимида олиш, уларнинг бозор нархини ошкора ва шаффоф шакллантириш имконини берадиган кўчмас мулк бозорининг ягона электрон платформаси ташкил этилади.
  • - Давлат иштирокидаги корхоналарнинг рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатувчи мавжуд эксклюзив ҳуқуқларини қисқартирилади.
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар