Ишбилармонлик фаоллиги индекси сентябрь ойида: кетма-кет уч ой ўсиш нима ҳисобига?

Ишбилармонлик фаоллиги индекси сентябрь ойида: кетма-кет уч ой ўсиш нима ҳисобига?

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.

2023 йилнинг сентябрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 7,3 фоизга ошиб, 1073 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 2,8фоизга ошган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 1,5 фоизга ошган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 13,8фоизга ошган;
  • товар белгилари бўйича компонент 17,3фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида Жиззах вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2023 йил сентябрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси барча 11 та ҳудудда ўтган ойга (август) нисбатан ўсиш кузатилган. Жиззах (38,4%), Сирдарё (31,9%), Қашқадарё (21,6%), Наманган (16,1%), Тошкент (14,5%) ва Бухоро (10,5%) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2 - расм).

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2023 йил сентябрь ойида банклараро тўлов операциялари сони 5 739,6 минг тани ташкил этди ва 2023 йилнинг август ойига нисбатан 157,6 минг транзакцияга (2,8%) ошган.

Банклараро тўлов операциялари сони 3 та ҳудудда ошган.

2023 йил сентябрь ойида республиканинг 3 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, Фарғона (18,4%), Самарқанд (1,0%) вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида (6,1%) ўсиш кузатилган.

Шу билан бирга, 11 та ҳудудда юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони камайган. Сезиларли даражадаги камайиш Сирдарё (- 24,2%), Тошкент (- 17,9%), Андижон (- 11,0%) ва Бухоро (- 10,0%) вилоятларида қайд этилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2023 йилнинг сентябрь ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,1376 бирликни ташкил этди. Бу эса, ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 13,8 фоизга ошганлигини англатиб, битимлар сонининг 1,6 фоизга ҳамда ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарлар ўртача ҳажми 25,9 фоизга ошганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2023 йил сентябрь ойида 7 080,7 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 21,8 фоизга ошган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2023 йил сентябрь ойида 1,0146 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 1,5 фоизга ошганлигини кўрсатади. Бундан ташқари ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12,4 фоизга сезиларли даражада камайган.

2023 йил сентябрь ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони 2023 йилнинг август ойига (505 351 бирлик) нисбатан 8 252 тага ошиб, 513 603 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 41 тага ошган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 411 306 тадан 418 711 тагача ошган (ўсиш 7 405 та). Шунингдек, фермер хўжаликлари сони 90 424 тадан 91 230 тагача (806 та) ошган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 662 тани ташкил этиб, 2023 йилнинг август ойига нисбатан 41 тага ошган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2023 йил сентябрь ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 1,1734 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг август ойига нисбатан 17,3 фоизга ошган. Жорий йилнинг сентябрь ойида юридик шахслар томонидан 203 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

1073

1,0282

1,1376

1,0146

1,1734

Жиззах вилояти

1384

0,9394

2,0000

1,0222

1,0000

Сирдарё вилояти

1319

0,7577

2,0000

1,0186

1,0000

Қашқадарё вилояти

1216

0,9838

1,3189

1,0172

4,0000

Наманган вилояти

1161

0,9660

1,3974

1,0177

1,3333

Тошкент вилояти

1145

0,8209

1,5111

1,0128

1,0000

Бухоро вилояти

1105

0,9002

1,2919

1,0158

1,6667

Самарқанд вилояти

1092

1,0099

1,1506

1,0134

1,8333

Хоразм вилояти

1091

0,9641

1,1958

1,0243

1,6667

Фарғона вилояти

1072

1,1837

1,0303

1,0187

0,7000

Тошкент шаҳри

1063

1,0611

1,0835

1,0109

1,1885

Қорақалпоғистон Республикаси

1000

0,9656

1,1040

1,0042

0,0000

Андижон вилояти

995

0,8895

1,0887

1,0129

0,8333

Навоий вилояти

948

0,9798

0,8771

1,0179

1,0000

Сурхондарё вилояти

933

0,9273

0,9659

1,0087

0,0000

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

1056

1,0394

1,1759

0,8758

0,9854

Андижон вилояти

1340

1,5947

1,4570

0,7362

1,2500

Қашқадарё вилояти

1323

0,8129

2,0000

0,8132

2,0000

Тошкент вилояти

1267

0,6867

2,0000

0,8573

1,2727

Қорақалпоғистон Республикаси

1260

0,7325

2,0000

0,9272

0,0000

Тошкент шаҳри

1248

1,1597

1,5394

0,8970

0,9603

Сирдарё вилояти

1209

0,5631

2,0000

0,8283

1,0000

Бухоро вилояти

1186

0,6260

1,7080

0,9489

2,5000

Самарқанд вилояти

1063

0,8532

1,3418

0,8660

1,2222

Хоразм вилояти

1030

0,7325

1,2766

0,9705

1,6667

Фарғона вилояти

1010

0,8706

1,2473

0,8573

0,5833

Жиззах вилояти

971

0,7012

1,2936

0,8795

0,5000

Наманган вилояти

845

0,7265

0,9755

0,8017

0,8000

Навоий вилояти

817

0,7123

0,8420

0,9150

1,0000

Сурхондарё вилояти

771

0,6652

0,8744

0,8566

0,0000

Руслан Абдуллаев
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар