Инфографика: Фарғона вилоятининг беш йиллик ижтимоий-иқтисодий ривожланиши

Инфографика: Фарғона вилоятининг беш йиллик ижтимоий-иқтисодий ривожланиши

Экспертлар вилоятнинг сўнгги йилда юз берган фаол ислоҳотларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги асосий ўзгаришларини тақдим этди.

Фарғона вилояти Республиканинг шарқида, Фарғона водийсининг жанубида жойлашган. Шимолдан Наманган, Андижон вилоятлари, жануб ва шарқдан Қирғизистон, ғарбдан Тожикистон Республикалари билан чегарадош.

Фарғона вилояти аҳоли сони энг зич жойлашган ҳудуд ҳисобланади. Вилоят саноати таркиби озиқ-овқат, тўқимачилик маҳсулотлари, кимё маҳсулотлари, нефтни қайта ишлаш бошқа нометал минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш каби фаолият турларидан ташкил топган ҳамда вилоят саноати енгил саноат, озиқ-овқат, қурилиш материаллари чиқаришга ихтисослашган.

Вилоят хизматлар соҳаси таркибида транспорт, савдо, молиявий, алоқа ва ахборотлаштириш, таълим соҳасидаги хизматларининг аҳамияти юқори ҳамда хизматлар соҳаси бўйича савдо, молиявий ва транспорт хизматлари каби хизмат турларига ихтисослашган.

2017-2020 йиллар давомида вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти (ЯҲМ) 14% га ошиб, 37,6 трлн. сўмни ташкил этди.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8,0 трлн. сўмдан 21,7 трлн. сўмга (8% ўсиш) ошди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш 15% га, 2016 йилдаги 10,0 трлн. сўмдан 2020 йилда 22,1 трлн. сўмгача ўсди.

Вилоятда фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 56% га, 2016 йилдаги 34,3 мингдан 2020 йилда 53,6 минггача ўсди.

Инфратузилмани ривожлантириш соҳасида 2016-2020 йилларда 187 км газ қувурлари, 26 км автомобил йўллари ва 1 620 км сув таъминоти тармоқлари ётқизилди.

Беш йил давомида Фарғона вилоятида 179 мингга яқин янги иш ўринлари яратилди.

Шу давр мобайнида вилоятда 4 782 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди, мактабгача таълим муассасаларида 12,3 минг, мактабларда 30,1 минг, шифохонада 2,7 минг ўринга мўлжалланган коекалар ташкил этилди.

Вилоятнинг асосий “драйвер соҳа”лари сифатида саноатда, енгил саноат, қурилиш материаллари (қурилиш кластери) ишлаб чиқариш, мева-сабзавотларни қайта ишлаш, саноат зоналарини (кичик саноат) ташкил қилиш, қишлоқ хўжалигида янги ерларни ўзлаштириш, чорвачилик, паррандачилик, боғдорчилик, узумчилик, иссиқхона хўжаликлари (жумладан, аҳоли хонадонларида)ни ташкил қилиш, хизмат кўрсатиш соҳасида туризм (ички туризим, эко туризм, ҳунармандчилик), халқаро автомагистрал йўли ёқасида хизмат кўрсатиш шохобчалари, маҳаллаларда 20 турдаги хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил қилиш шунингдек, шаҳар ва туманларда инфратузилма ва ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг асосий параметрлари белгилаб олинди.

Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 2017-2020 йиллар мобайнида жами 1967 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб уларга 11,9 трлн.сўм маблағлар йўналтирилди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар