Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар
2025 йил якунларига кўра, Фарғона вилоятида барқарор ва сифатли иқтисодий ўсиш таъминланди. Ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) 8,1 фоизга ўсиб, 111,3 трлн ташкил қилди ва республика ялпи ички маҳсулотидаги улуши 6 фоизни ташкил этди. Жон бошига ЯҲМ 26,6 млн сўмга етди (ўсиш – 106,0%).
Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантиришга жалб этилган инвестициялар ҳажми 32,5 трлн сўмни (145,2%), экспорт ҳажми эса 1,1 млрд долларни (129,4%) ташкил этди.
2017-2025 йиллар мобайнида олиб борилган ислоҳотлар натижасида, Фарғона вилоятида ялпи ҳудудий маҳсулотида (ЯҲМ) реал ўсиш 163,8%ни ташкил этиб (республика кўрсаткичи – 168,4%) 25,1 трлн сўмдан 111,3 трлн сўмга етган.
2025 йилда ЯҲМ таркибида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги – 26,0%, саноат – 19,5%, қурилиш – 7,3% ва хизматлар соҳаси – 47,2%ни ташкил этди. Шу билан бирга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улуши 73,0% ёки 79,6 трлн сўмга етди.

Хизматлар соҳаси ривожи
2025 йил якунларига кўра, хизматлар соҳасида барқарор ва кенг қамровли ўсиш кузатилди. Бозор хизматлари ҳажми 114,4%га ўсиб, 71,8 трлн сўмга етди (республика бўйича – 114,7%).
Хизматлар таркибида асосий улушлар:
- яшаш ва овқатланиш хизматлари – 22,8 трлн сўм (110,2%);
- савдо хизматлари – 14,1 трлн сўм (112,9%);
- транспорт хизматлари – 10,9 трлн сўм (118,2%);
- молиявий хизматлар – 8,9 трлн сўм (122,8%);
- алоқа ва ахборотлаштириш – 2,8 трлн сўм (119,7%);
- таълим хизматлари – 2,4 трлн сўм (116,3%);
- шахсий хизматлар – 2,3 трлн сўм (109,9%);
- компьютер ва маиший хизматлар – 1,5 трлн сўм (113,4%);
- соғлиқни сақлаш хизматлари – 1,3 трлн сўм (113,4%).
Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткичлар Фарғона шаҳри (12,2 трлн сўм), Қўқон шаҳри (6,4 трлн сўм), Марғилон шаҳри (3,5 трлн сўм), Олтиариқ (2,2 трлн сўм), Бувайда (1,9 трлн сўм) ва Учкўприк (1,9 трлн сўм) туманларида қайд этилди.

Ташқи иқтисодий фаолият
2025 йил январь–декабрь ойларида ташқи савдо айланмаси 2,7 млрд долларни ташкил этди. Жумладан:
- экспорт – 1,1 млрд доллар (товарлар – 1 064,5 млн долл, хизматлар – 17,6 млн долл);
- импорт – 1,6 млрд доллар (товарлар – 1 584,7 млн долл, хизматлар – 1,6 млн долл).
Ташқи савдо айланмаси республикадаги умумий улушда 3,3%ни ташкил этди ва ўтган йилга нисбатан 497 млн долларга (122,9%) ошди (экспорт – 129,4%, импорт – 118,8%).
Вилоят 85 та мамлакат билан савдо алоқаларини амалга оширган. Асосий шериклар: Россия (30,3%), Хитой (29,4%), Қозоғистон (9,6%), Қирғизистон (6,1%) ва Туркия (3,9%).
Экспорт бўйича етакчи давлатлар: Россия (40,9%), Қирғизистон (10,7%), Афғонистон (6,5%), Тожикистон (5,6%), Туркия (4,8%), Қозоғистон (4,3%), БАА (3,9%), Литва (3,7%), Хитой (3,2%), Латвия (2,9%). Уларнинг умумий улуши 86,6%ни ташкил этди.
Экспорт таркибида:
- озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар – 41,3%;
- саноат товарлари – 22,8%;
- кимёвий маҳсулотлар – 15,8%;
- тайёр буюмлар – 7,6%.
Импорт таркибида:
- машиналар ва транспорт ускуналари – 31,4%;
- минерал ёқилғи ва мойлар – 20,7%;
- саноат товарлари – 20,8%.
Кичик бизнес ва тадбиркорлик
2025 йил якунига келиб, вилоятда 31,3 мингта кичик корхона ва микрофирмалар фаолият юритмоқда (ўсиш – 111,4%). Йил давомида 6,4 мингта янги субъект ташкил этилди (ўсиш – 7,9%).
Янги корхоналар асосан:
- савдо – 2 712 та;
- саноат – 971 та;
- қишлоқ хўжалиги – 586 та;
- хизматлар – 709 та.
Кичик тадбиркорлик томонидан:
- саноат маҳсулоти – 27,6 трлн сўм (122,6%);
- қурилиш ишлари – 15,9 трлн сўм (117,5%);
- инвестициялар – 24,3 трлн сўм (149,9%);
- чакана савдо – 36,3 трлн сўм;
- хизматлар – 54,3 трлн сўм;
- экспорт – 599,1 млн доллар;
- импорт – 1,4 млрд доллар.
Ижтимоий ҳимоя ва устувор вазифалар
Маҳаллаларни ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланган. 2026 йил “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилиниб, қуйидаги вазифалар белгилаб олинган:
- республика бўйича 1 млн аҳолини иш билан таъминлаш (Фарғона вилоятида – 97 минг);
- 181 минг оилани камбағалликдан чиқариш (вилоятда – 19 минг);
- камбағалликдан холи маҳаллаларни 3,5 мингтага етказиш (вилоятда – 406 та);
- ишсизлик ва камбағаллик даражасини 4,5 фоизга тушириш.
Ушбу натижалар Фарғона вилоятида олиб борилаётган комплекс ислоҳотлар самарадорлигини ҳамда ҳудуднинг барқарор иқтисодий ривожланиш тенденциясини намоён этмоқда.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Изоҳ қолдириш