Инфографика: Ўзбекистонда 2016-2021 йиллар учун қурилиш материаллари саноати ҳақида умумий маълумот

Инфографика: Ўзбекистонда 2016-2021 йиллар учун қурилиш материаллари саноати ҳақида умумий маълумот

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (CERR) эксперти Шоҳрух Бобожонов 2016-2021 йилларга мўлжалланган қурилиш материаллари саноатининг ривожланиши ва эришилган натижаларга бўйича шарҳ тайёрлади.

"Ўтган йиллар мобайнида мамлакатимизда қурилиш материаллари саноати замонавий, модернизациялаштирилган, техник ва технологик жиҳатдан жиҳозланган, энергия тежовчи, иқтисодий барқарор, рақобатдош тармоққа айланди", - дейилади тадқиқотда.

Кейинги йилларда юртимизда улкан бунёдкорлик-қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Қурилиш ишлари шаҳару қишлоқларда жадал олиб борилмоқда. Шу билан бир қаторда йилдан-йилга энергия тежамкор, импорт ўрнини босувчи, инновацион ва янги турдаги қурилиш материалларига бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.

Хусусан, қурилиш материалларига бўлган талаб нафақат маҳаллий балки жаҳон бозорларида ҳам кун сайин ўсиб боряпти. Ушбу юқори ички талабга мос равишда юртимизда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажми сўнгги йилларда сезиларли даражада ошди.

Бундан ташқари қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, маҳсулот турини кўпайтириш мақсадида, мазкур соҳада йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тўлиқ шарҳни қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар