Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларида ҳудудий экспорт штаблари ташкил этилади

“2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларида жойлаштирган ҳолда доимий фаолият юритувчи ҳудудий экспорт штаблари ташкил этилади.

2021 йил 1 февралдан экспортчи ташкилотларга экспортолди молиялаштириш ажратилади.

2021 йил 1 апрелдан маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шунингдек, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг 50 фоизи Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар