Ипотека кредитлари бўйича субсидия бир оилага нечи маротаба берилади?

Ипотека кредитлари бўйича субсидия бир оилага нечи маротаба берилади?

Ариза берувчи субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари (ДХМ)га ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)да давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Ўзи келиб мурожаат этганда ДХМ ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза берувчи мустақил равишда анкета-аризани электрон тарзда тўлдиради ва тегишли ҳужжатларни илова қилади.

Меҳнат мигрантлари номидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш тўғрисидаги аризани унинг оила аъзолари бериши мумкин.

ДХМлар ва ЯИДХП орқали кўрсатиладиган хизматлар ариза берувчиларга тўловларсиз амалга оширилади.

Субсидия олиш учун ариза бериш муддати йилнинг 1 мартидан 1 октябргача бўлиб, ушбу муддат тугагандан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.

Масъул ташкилотлар 10 иш кунида ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлигини у томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида ўрганиб чиқади.

Субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш бўйича комиссия тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар асосида ҳамда ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларига кўра ариза берувчига ипотека кредитлари бўйича субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Бошланғич бадал учун субсидия шаҳарларда сотиб олинадиган квартира қийматининг камида 20 фоизи, қишлоқ жойларда эса камида 10 фоизини ташкил этади.

Тақдим этиладиган субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 марта берилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар