Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2021 йилда кўчмас мулк олди-сотдисини таҳлил қилди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2021 йилда кўчмас мулк олди-сотдисини таҳлил қилди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) Ўзбекистонда кўчмас мулк бозоридаги талаб ўзгаришларини доимий равишда таҳлил қилиб келмоқда.

2021 йилда 248,2 минг дона кўчмас мулк олди-сотди шартномалари расмийлаштирилган бўлиб, бу 2020 йилга (216,2 минг дона) нисбатан 14,8%га ошди (2020 йилда ўсиш – 11,7%).

Ҳудудлар кесимида 2020 йилга нисбатан кўчмас мулк бозорида олди-сотдилар сони фақатгина Тошкент вилоятида (0,9 %) камайди.

Наманган (48,6%), Бухоро (41,1%), Андижон (39,8%), Фарғона (33,6%) вилоятларида эса йиллик ўсиш кузатилди.

Таъкидлаш керакки, кўчмас мулк бозорида олди-сотдилар сони ҳар йили декабрь ойида сезиларли даражада ошади. 2020 йил декабрда ўсиш суръати 20,9%ни ташкил этган бўлса, 2019 йилнинг декабрида 79,3%га етган эди.

1-расм. Кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича расмийлаштирилган шартномалар сонининг ўзгариши индекси

Ажратилган кредит миқдори

2021 йилда тижорат банклари томонидан 59,6 минг нафар фуқарога 9,8 трлн.сўм (нисбатан ўсиш 7,7%) миқдорида ипотека кредитлари ажратилди (2020 йилда - 9,1 трлн.сўм).

Шундан, 2,4 трлн.сўм иккиламчи бозордан уй сотиб олиш учун берилган бўлса, 7,4 трлн.сўм бирламчи бозор учун тақдим этилди. 2022 йил 1 январь ҳолатига ипотека кредитлари қолдиғи 35,8 трлн.сўмни ташкил этди.

Халилуллоҳ Ҳамидов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Сектор мудири тел: (78) 150 02 02 (410)

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг Жамоатчилик билан алоқалар хизмати тел: (78) 150 02 02 (417)

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар