Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон автомобил бозоридаги фаоллик даражасини баҳолади

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон автомобил бозоридаги фаоллик даражасини баҳолади

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) автомобил бозорида савдолар ўзгаришини мунтазам таҳлил қилиб келмоқда.

2021 йилда республика бўйича 691,9 мингта автотранспорт воситалари олди-сотдиси амалга оширилган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 12,5%га кўп (2020 йилда 614,9 минг). Шундан, 28,1 фоизи янги енгил автомобиллар ҳисобланади (13,6 мингтаси ёки 7 фоизи чет элда ишлаб чиқарилган),

1-расм. Рўйхатга олинган ва қайта рўйхатдан ўтган автомобиллар сонини ўзгариши индекси

Қайд этиш керакки, коронавирус пандемияси сабабли юзага келган глобал микрочип танқислиги туфайли 2021 йил январь-ноябрь ойлари давомида ойига 12-20 минг дона янги енгил автомобиллар етказиб берилган бўлса, декабрь ойига келиб ушбу кўрсаткич 27,2 минггача ошди.

Ҳудудлар кесимида йиллик энг юқори ўсиш суръатлари Самарқанд (30,9%), Сурхондарё (29,4%), Наманган (27,9%) вилоятлари ва Тошкент шаҳрига (19,9%) тўғри келди.

Навоий (9,7%), Сирдарё (9,4%), Тошкент (3,2%) вилоятларида автомобиллар хариди камайди.

2-расм. 2021 йилда бирламчи ва иккиламчи автомобил бозори

2021 йилда чет элда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси ошиб борди. Йилнинг биринчи ярмида 4,7 минг дона енгил автомобиллар сотилган бўлса, иккинчи ярим йилликда савдо ҳажми 8,9 мингга (1,9 баробар кўп) етди.

3-расм. 2021 йилнинг январь-декабрь ойларида маҳаллий ва чет элда ишлаб чиқарилган янги автомобиллар савдоси улуши

Чет элда ишлаб чиқарилган енгил автомобилларнинг асосий қисми Тошкент шаҳрида (58,4%) сотилган.

Чет элда ишлаб чиқарилган енгил автомобилларнинг сотилиши бўйича кейинги ўринларни Фарғона (12,4%), Тошкент (7%) ва Самарқанд (4,7 %) вилоятларида эгаллади.

Энг кам олди-сотди операциялари Сурхондарё (0,5%) ва Сирдарё (0,7%) вилоятларида кузатилди.

Халилуллоҳ Ҳамидов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Сектор мудири

тел: (78) 150 02 02 (410)

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Жамоатчилик билан ишлаш бўлими

тел: (78) 150 02 02 (417)


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар