Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази раҳбари COVID-19 пандемиясининг озиқ-овқат хавфсизлигига таъсири ҳақида (+видео)

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази раҳбари COVID-19 пандемиясининг озиқ-овқат хавфсизлигига таъсири ҳақида (+видео)
Обид Хакимов. Расм: «Узбекистон 24»

Тадбир давомида Обид Хакимов, БМТ Озиқ-овқат хавфсизлиги ташкилоти (ФАО) бош директори Цюй Донгю тақдим этган маълумотларга ҳавола қилган ҳолда айрим давлатлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини чеклаш бўйича амалга оширган сиёсати самарасиз эканлиги ва бу кенг кўламли гуманитар инқирозга олиб келиши мумкинлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.

Халқаро пресс-клуб (ХПК) “Ўзбекистон-БМТЖ муҳим ташаббуслар ва долзарб таклифлар” мавзусидаги йиғилишида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази раҳбари Обид Хакимов COVID-19 пандемиясининг озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланишга таъсири хусусида фикр билдирирар экан давлат раҳбари томонидан таклиф этилган ташаббусларнинг долзарблиги бўйича қуйидагиларни билдириб ўтди:

Биринчидан – хавф энг юқори бўлган соҳаларда эътиборни оширган ҳолда инсонларнинг ҳаётини сақлаш ва уларнинг ҳаёт кечириши учун маблағ топиш имкониятини сақлаб қолишини таъминлаш

Иккинчидан – овқатланиш соҳасида ижтимоий ҳимоя тизимини кучайтириш зарур.

Таъкидлаш жоизки, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш 2021 йилда Озиқ-овқат тизимлари бўйича Саммит чақириш ташаббуси билан чиққан.

Тадбир давомида Обид Хакимов БМТ прогнозига тўхталар экан, йил охиригача глобал миқёсда очлик кўрсаткичи ошиши кутилаётганлигини маълум қилди. Ҳозирги кунда қарийб 820 миллион нафар киши, яъни сайёрамизнинг ҳар 9 нафар аҳолиси етарли озиқ-овқатга эга эмас. COVID-19 инқирози туфайли бу йил яна 49 миллионга яқин киши ўта қашшоқлик даражасига тушиши мумкин. Ўткир озиқ-овқат ёки овқат етишмаслиги бошдан одамлар сони ортиб бориши эҳтимоли юқори. Глобал ялпи ички маҳсулотнинг ҳар бир фоиз пунктига камайиши бўй ўсишда нуқсони бор болалар сонининг 0,7 млн.га ошишига олиб келиши эмперик жиҳатдан исботланганлиги тўғрисида маълум қилди.

Шунингдек, Озиқ-овқат хавфсизлиги ташкилоти (ФАО) бош директори Цюй Донгю тақдим этган маълумотларга ҳавола қилган ҳолда айрим давлатлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини чеклаш бўйича амалга оширган сиёсати самарасиз эканлиги ва бу кенг кўламли гуманитар инқирозга олиб келиши мумкинлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, ФАО бош директори маълумотларига таянган ҳолда «Коронавирус пандемияси шароитида Вьетнам (гуруч экспорт қилувчи учта давлатнинг бири), гуруч экспортини тўхтатган. Қозоғистон – буғдой уни, гречка ва сабзавотлар, шу жумладан пиёз, сабзи ва картошка, Белорусия – гречка, пиёз ва саримсоқ, Туркия – лимон маҳсулотлари экспортини тўхтатишган. Бундан ташқари, дунёдаги энг йирик гуруч истеъмолчиси бўлган Хитой, гуручнинг айрим навларини сотиб олиш нархларини оширди ва захира ҳосил қилиш учун рекорд ҳажмларда харид қилишни режалаштирган. Россия ҳам буғдой савдосини 2020 йил июлига қадар бутунлай чеклаб қўйди» – деб маълумот бериб ўтилди.

Шу билан бирга, энг йирик озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилари - АҚШ, Хитой, Ҳиндистон ва Россия - ЖСТ доирасида ишлаб чиқилган ташаббусга қўшилишдан бош тортишган. Хусусан:

  • озиқ-овқат таъминоти занжирларини очиқ ҳолда сақлаш;
  • озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан асоссиз савдо чекловларини қўлламаслик;
  • ҳар қандай фавқулодда чекловларни қўллашда мутаносиблик ва муддатларга риоя қилиш.

Обид Хакимов Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида саволга жавоб берар экан, озиқ-овқат хавфсизлиги озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёжни таъминлаш бўйича ҳам жисмоний ҳам иқтисодий таъсирни ошириш орқали таъминлашга эришилганлигини таъкидлади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар