Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан 2020 йил 4 август ҳолатига кўра аҳолининг истеъмол саватчасидаги озиқ-овқат нархлари индексини ишлаб чиқилди.
Маълумот учун: индекс гўшт ва сут маҳсулотлари (мол гўшти, қўй гўшти, парранда гўшти, сут, тухум), сабзавотлар (пиёз, карам, помидор, сабзи, бодринг, картошка), мевалар (олма, нок), полиз маҳсулотлари (тарвуз, қовун, қовоқ, узум), дуккакли экинлар (нўхат, ловия, мош), гуруч, ун, макарон, сабзавот, сариёғ ва шакар каби асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланди.
Ягона индексни тузишда, мамлакат аҳолисининг истеъмол одатларини тавсифловчи оғирликлар қўлланилди (яъни, аҳоли ўртасида ушбу маҳсулот қанча кўп истеъмол қилинса, унинг оғирлиги шунча юқори бўлади).
Натижада қуйидагилар аниқланди:
2020 йил 4 август ҳолатига озиқ-овқат нархлари индекси республикада ўтган ҳафтага нисбатан -0,21% ташкил этди.
Маълумот учун: қовун, помидор, қовоқ, тарвуз, нок, ловия, картошка, узум, олма каби маҳсулотлар нархи ўртача пасайди ва шу билан бир қаторда буғдой уни, парранда гўшти, нўхат, сут, шакар каби маҳсулотлар нархлари ҳам арзонлашди. Хусусан, қовуннинг нархи (1 кг) -7,58% га пасайиб, 2606 сўмни ташкил этди. Помидор (1 кг) каби маҳсулотларнинг ўртача нархи 3118 сўм (-6,18%), қовоқ (1кг) 2764 сўм (-5,83%), тарвуз (1кг) 1422 сўм (-4,47%), нок (1кг) 14043 сўм (-2,53%), ловия (1кг) 15442 сўм (-2,24%). Олманинг ўртача нархи (1 кг) -1,17 % пасайиб, 9216 сўмни, узум (1 кг) -1,52 % тушиб, 9676 сўмни ташкил этди. Шакар (-0,07%), сут (-0,08%), нўхат (-0,17%), парранда гўшти (-0,26%) ва буғдой уни (-0,43%) каби маҳсулотлар нархларининг бир оз пасайиши қайд этилди, (1-жадвал).
Гўшт турларининг нархи ўтган ҳафтага нисбатан бироз кўтарилди.
Маълумот учун: озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача нархларида сабзи (+ 1,97%) ва бодринг (-1,34%)нархларида ўсиш кузатилди ва мос равишда 2461 сўм ва 2553 сўмни ташкил этди. Қўй гўшти (+ 0,78%), мол гўшти (+ 0,47%) ва балиқ (+ 0,99%) нархларида бироз ўсиш кузатилди ва республика бўйича ўртача 1 килограмм учун мос равишда 54923 сўм, 52797 сўм ва 23105 сўмни ташкил этди (1-жадвал).
1-жадвал. 4 август ҳолатига Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ўтган ҳафтага нисбатан ўсиши ёки пасайиши, (%)
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика хизмати тезкор маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб-китоблари
Ҳудудлар бўйича Андижон ва Тошкент вилоятларида озиқ-овқат нархлари индексининг мос равишда -1,35 ва -1.44% га пасайиши кузатилди. Жиззах (-0,55%), Навоий (-0,70%), Наманган (-0,34%), Сурхондарё (-0,19%), Фарғона (-0,49%) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ( -0,11%) озиқ-овқат нархлари индексининг пасайиши кузатилди, бу эса ушбу худудларда озиқ-овқат нархларининг пасайишини кузатилди. Сирдарё вилоятида озиқ-овқат нархлари индексининг кўрсаткичлари + 1,40% ни ташкил этди, бу эса озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари ўтган ҳафтага нисбатан ошганлигидан далолат беради. Шунингдек, нархлар индексининг ўсиши Қорақалпоғистон Республикасида (+ 0,18%), Бухоро (+ 0,63%), Қашқадарё (+0.99) ва Хоразм (+ 0,12%) вилоятларида кузатилди.
Самарқанд вилоятида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлар индекси деярли ўзгармади, бу эса ўтган ҳафтага нисбатан озиқ-овқат нархларининг барқарорлигидан далолат беради.
Изоҳ қолдириш