Аёллар – олиб борилаётган сиёсат диққат марказида
2021 йилда Ўзбекистон тарихида биринчи марта миллий парламентдаги аёллар сони 32%га етди ва мамлакат бу кўрсаткич бўйича 190 давлат орасидан 37-ўринни эгаллади. Сиёсий партияларда хотин-қизларнинг улуши 44%га, олий таълимда 40%га, тадбиркорлик фаолиятида 35%га етди. Раҳбарлик лавозимларида фаолият юритаётган аёлларнинг улуши 27%га тенглашиб, 6 нафар аёл ҳоким, бир нафари элчи лавозимига тайинланди.
Жорий йилнинг 1 март куни мамлакатимиз Президенти томонидан “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди ҳамда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. 7 март куни эса Президентимизнинг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Юртимизда... ...
Изоҳ қолдириш