Жиззахлик ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг 2022 йил 1-чораги сарҳисоби

Жиззахлик ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг 2022 йил 1-чораги сарҳисоби

2022 йил 10 январдан вилоятдаги барча 299 та маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятларини бошлашди.

Тайинлангунга қадар ҳоким ёрдамчиларининг 53,5% иқтисодиёт, 3% қурилиш, 3% қишлоқ хўжалиги тизимларидан, 12% тадбиркорлар ва 28,4% бошқа соҳаларда фаолият кўрсатиб келишган.

Жорий йил 3 ойи давомида ҳоким ёрдамчилари томонидан 239,9 минг хонадонлар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, online-mahalla.uz платформасига киритилди. Хатлов натижаларига кўра хонадонлар 4 тоифага бўлинди ҳамда тоифасига қараб ҳар бир оила билан индивидуал ишлаш йўлга қўйиди.

1-тоифа – даромади кам, бироқ даромад топишга ҳаракат қилаётган хонадонлар 13 минг (5,4%), 2-тоифа – доимий даромадга эга, қўшимча даромад топиш истагидаги хонадонлар 154,9 минг (64,6%), 3-тоифа – ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган хонадонлар 12,4 минг (5,2%), 4-тоифа – иқтисодий аҳволи яхши ва ўзига тўқ хонадонлар 59,6 мингтани (24,8%) ташкил этди.

Вилоятда 2022 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 540 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилиши режалаштирилган бўлиб, шундан, 1-чорак давомида oilakredit.uz платформаси орқали 25 499 нафар фуқаролардан 845,7 млрд. сўмлик аризалар келиб тушган. 3 724 та (14,6 %) 179,9 млрд. сўмлик аризалар скоринг тизими орқали рад этилган, ҳоким ёрдамчилар томонидан 16 905 та (66,3 %) 491,0 млрд. сўмлик аризалар кўриб чиқилиб, 9 036 тасига (53,5 %) 252,1 млрд. сўмлик тавсияномалар берилган. 2022 йил 1 апрелда 3 695 нафар ташаббускорларга (40,9 %) 97,2 млрд.сўм кредит маблағлари ажратиб берилди.

Ажратилган кредитларнинг 27,8% хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш, 16,2% чорвачилик (қўйчилик, эчкичилик, йилқичилик, туячилик)ни ривожлантириш, 13,3% тикувчилик ва 10,3% кичик ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун, 8,2% иссиқхоначилик, 6,7% паррандачилик, 5,2% боғдорчилик ва узумчилик, 3,7% қуёнчилик, 3,3% асаларичилик, 2,3% уруғчилик, 1,3% ҳунармандчилик, 0,8% балиқчилик ва 0,8% лимончиликни ривожлантириш учун йўналтирилди.

Арнасой (43,6%), Бахмал (31,2%), Дўстлик (45,8%), Зомин (58%), Пахтакор (29,8%) туманлари ва Жиззах шаҳрида (28,1%) ажратилган кредит маблағларининг асосий қисми хизмат кўрсатишни ривожлантириш учун, Зафаробод туманида ишлаб чиқаришни ташкил этиш (31,3%) учун, Мирзачўл туманида иссиқхоналар ташкил этиш (32,9%) учун, Ғаллаорол туманда тикувчиллик (25,8%) учун, Фориш туманида боғдорчилик (44,1%) учун ҳамда Янгиобод (44,7%), Ш.Рашидов (33,5%), Зарбдор (28%) туманларида чорвачиликни ривожлантириш учун сарфланган.

Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, ҳоким ёрдамчилари тавсияларига асосан 4,9 млрд. сўм жумладан, Бандлик давлат жамғармасидан 1,3 млрд. сўм, Жамоат ишлари жамғармасидан 1,4 млрд.сўм, Фермерлар кенгаши маблағлари ҳисобидан 1,6 млрд.сўм, «Саховат ва кўмак» жамғармасидан 487 млн. сўм ва “Ёшлар дафтари” жамғармасидан 130 млн. сўм субсидия маблағлари ажратилди.

2022 йил январь-март ойларида 944 нафар фуқаролар тадбиркорликка, 2423 нафари касб-ҳунарга ўқитилди. Шундан 38% тикувчилик, 9,2% пазандалик, 8,5% сартарошлик, 6,9% қандолатчилик, пазандачилик ва карвинг, 5,9% электропайванд, электромонтёрлик хизматлари, 5,7% автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш, 5% овқатланиш хизматларини ташкил этиш ва бошқариш каби 21 турдаги касб-ҳунарни эгаллашди.

Бундан ташқари 9 414 та фуқароларга 4615 гектар ер участкалари "E-АUKSION" савдо майдончаси орқали ажратилиб берилиб, уларнинг бандлиги таъминланди.

Чорак давомида 1 217 та якка тартибдаги тадбиркор ва 1331 та юридик шахс сифатида тадбиркорлик фаолиятлари йўлга қўйилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида 47,1 минг нафар фуқаролар бандлиги таъминланди, жумладан, 4,6 минг нафари доимий иш ўринларига жойлаштирилди, 30,7 минг нафари ўзини-ўзи банд қилган сифатида расмийлаштирилди, 2,4 минг нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди, 9,4 минг нафари ижара асосида ер ажратиш ҳисобига бандлиги таъминланди.

Улуғбек Хўжақулов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жиззах филиали бош илмий ходими

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар