Истеъмол савати: Ўзбекистонда ушбу ҳафтада қайси маҳсулотлар арзонлашди ва нархлари ошди

Истеъмол савати: Ўзбекистонда ушбу ҳафтада қайси маҳсулотлар арзонлашди ва нархлари ошди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан 2020 йил 18 август ҳолатига кўра аҳолининг истеъмол саватчасидаги озиқ-овқат нархлари индексини ишлаб чиқилди.

Маълумот учун: индекс гўшт ва сут маҳсулотлари (мол гўшти, қўй гўшти, парранда гўшти, сут, тухум), сабзавотлар (пиёз, карам, помидор, сабзи, бодринг, картошка), мевалар (олма, нок), полиз маҳсулотлари (тарвуз, қовун, қовоқ, узум), дуккакли экинлар (нўхат, ловия, мош), гуруч, ун, макарон, сабзавот, сариёғ ва шакар каби асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланди.

Ягона индексни тузишда, мамлакат аҳолисининг истеъмол одатларини тавсифловчи оғирликлар қўлланилди (яъни, аҳоли ўртасида ушбу маҳсулот қанча кўп истеъмол қилинса, унинг оғирлиги шунча юқори бўлади).

Натижада қуйидагилар аниқланди:

2020 йил 18 август ҳолатига озиқ-овқат нархлари индекси республикада ўтган ҳафтага нисбатан + 0,46% ташкил этди. Ўтган ҳафтага нисбатан мавсумий озиқ-овқат маҳсулотларида нархларнинг пасайиши кузатилди.

Маълумот учун: помидорнинг ўртача нархи (1 кг) -4,5% га тушиб, 2892 сўмни ташкил этди. Тарвуз ва қовуннинг нархи -2,7 фоизга пасайган ва уларнинг нархи мос равишда 1338 сўм ва 2362 сўмни қайд этди. Узум (-1,5%) ва картошканинг (-1,2%) ўртача нархи 1% дан кўпроққа пасайди ва уларнинг ўртача нархи (1 кг) мос равишда 9290 сўм ва 3723 сўмни ташкил этди. Олма (9150 со‘м) ва нок (13718 сўм) каби мевалар нархи олдинги ҳафтага нисбатан 1% га пасайди (1-жадвал).

Турли хил гўшт нархлари ва ўсимлик ёғи, гуруч, макарон маҳсулотлари, шакар ва бошқалар нархларининг ўсиши кузатилди.

Шундай қилиб, бодрингнинг ўртача нархи (+ 4,7%) 2854 сўмни, сабзи (+ 2,0%) 2551 сўмни ташкил қилди.

Мол гўшти (+ 1,5%), қўй гўшти (1,6%) нархлари сезиларли даражада ошди ва уларнинг ўртача нархи (1 кг) мос равишда 54009 сўм ва 56282 сўмни ташкил этди, балиқ гўшти (+ 0,5%) ва парранда гўшти (+ 0,3%) нархлари эса бироз кўтарилди ва уларнинг ўртача нархи мос равишда 23436 сўм ва 21169 сўмни ташкил этди.

Буғдой уни ва сут каби маҳсулотлар нархи аввалги ҳафтага нисбатан деярли ўзгаришсиз қолди.

Асосий маҳсулотларнинг нархи, айнан гуручнинг (+ 0,5%) ўртача нархи 9804 сўм, ўсимлик ёғи (+ 0,8%) 11078 сўм, макарон (+ 0,2%) 7535 сўм, шакар (+0,1). %) 6210 сўмни ташкил қилди, (1-жадвал).

1-жадвал. 18 август ҳолатига Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ўтган ҳафтага нисбатан ўсиши ёки пасайиши, (%)

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика хизмати тезкор маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб-китоблари

Ҳудудлар миқёсида Андижон (-0,07%), Хоразм (-0,05%) ва Бухоро (-0,04%) вилоятларида озиқ-овқат нархлари индексининг бир оз пасайиши кузатилди, бу эса ушбу ҳудудларда озиқ-овқат нархларининг пасайганлигидан далолат беради.

Наманган вилоятида озиқ-овқат нархлари индекси деярли ўзгармади, бу эса олдинги ҳафтага нисбатан озиқ-овқат нархларининг барқарорлигидан далолат беради.

Навоий вилоятида индекснинг ўсиши кузатилди ва +1,93%ни ташкил этди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Самарқанд вилоятида индекснинг ўтган ҳафтага нисбатан ўсиши қайд этилди ва мос равишда +1,02% ва +1,17%га тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг қарорига биноан, август ойининг биринчи ҳафтасида кам таъминланган оилаларга 148 миллиард сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди.

Август ойи охирига қадар 1,7 миллион киши ва 50 мингдан ортиқ тиббиёт ходимлари учун 780 миллиард сўм тўланади. Шунингдек, жорий йил охирига қадар 1,7 миллион кам таъминланган фуқаролар, 3,7 миллион нафақахўрлар ва қўшимча 500 минг ижтимоий нафақахўрлар учун бюджетдан қўшимча 2 триллион сўм ажратилади.

Истеъмол саватчаси нархлари индексининг динамикаси шуни кўрсатадики, август ойининг биринчи ҳафтасида аҳолига моддий ёрдам кўрсатилгандан сўнг, 11 августдан бошлаб кўплаб озиқ-овқат маҳсулотларига талаб кучайиб озиқ-овқат нархларининг ўсиш индекси 11 августдаги +0,31% дан 18-августда + 0,46% ошишига олиб келди (1-расм).

1-расм. Истеъмол саватидан озиқ-овқат нархлари индексининг динамикаси

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика хизмати тезкор маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб-китоблари

Малика Жуманиёзова

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар