Камида 1000 та иш ўринли янги тикувчилик-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкил этилади

Камида 1000 та иш ўринли  янги тикувчилик-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкил этилади

“Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2020 йил 1 сентябрга қадар жаҳон брендларини жалб қилган ҳолда ташқи бозорларда талаб катта бўлган юқори қўшилган қийматга эга тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари ва ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция лойиҳалари тасдиқланади.

Бунда ҳар бир янги тикувчилик-тўқимачилик ишлаб чиқариши, қоида тариқасида, машҳур халқаро брендлар маҳсулотларини реализация қилиш ва камида 1000 та иш ўрнини ташкил этишга мўлжалланган бўлиши лозим.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар