Карантин вақтида истеъмолчилар энг кўп қайси соҳалардан шикоят қилган?

Карантин вақтида истеъмолчилар энг кўп қайси соҳалардан шикоят қилган?

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси карантин давомида фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар статистикасини эълон қилди.

2020 йилнинг 30 март — 10 май ҳолатига фуқаро (истеъмолчи)лардан жами 395 та мурожаат келиб тушган, шулардан 280 таси оғзаки, 4 таси ёзма, 111 таси электрон шаклда юборилган.

Мазкур ариза ва шикоятларнинг 374 таси тўлиқ ижобий ҳал қилиниб, қолганлари ижро назоратига олинган.

Мурожаатлар соҳалар кесимида таҳлил қилинганида:

  • 218 таси (55,2 фоиз) савдо соҳасига,
  • 62 таси (15,7 фоиз) хизмат кўрсатиш (сервис) соҳасига,
  • 34 таси (8,6 фоиз) электр таъминоти соҳасига,
  • 22 таси (5,6 фоиз) газ таъминоти соҳасига,
  • 15 таси (3,8 фоизи) сув таъминоти соҳасига,
  • 13 таси (3,3 фоизи) коммунал хизмат соҳасига,
  • 3 таси (0,8 фоиз) транспорт соҳасига тўғри келган.

Диққат! Истеъмолчи сифатида ҳақ-ҳуқуқингиз бузилса Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 ишонч рақамига қўнғироқ қилинг.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар