Давлат раҳбари раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида келгуси йилда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш борасида кўриладиган қатор чора-тадбирлар тўғрисида маълум қилинди.
- оилавий тадбиркорлик дастурлари, ишсиз аҳоли ва ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, хизмат кўрсатиш соҳаларидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун 13 триллион сўм берилади;
- пахта ва ғалладан бўшайдиган 200 минг гектар майдоннинг 80 минг гектари аҳолига берилади;
- мева-сабзавот лойиҳаларига 100 миллион доллар ва мева-сабзавот кластерларига 2 триллион сўм ресурс йўналтирилади;
- аҳоли бандлигини таъминлашда 500 минг гектардан зиёд томорқалардан самарали фойдаланиш учун келгуси йилда 100 миллион доллар йўналтирилади;
- аҳоли томорқасида деҳқончиликни йўлга қўйиш учун банклар томонидан 7 фоиз ставкада имтиёзли кредитлар берилади.
Ҳоким ёрдамчилари бу имкониятлардан тўғри фойдаланиб, томорқаси бўлган хонадонларда 100 та парранда, 20 та қуён, 5-6 та қўй ва эчки, камида 5-10 та курка, 5 та асалари уялари боқилишини ташкил этишга кўмаклашиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
Изоҳ қолдириш