Кўп қаватли уйлар олдидаги автураргоҳ учун қанча солиқ тўланиши маълум қилинди

Кўп қаватли уйлар олдидаги автураргоҳ учун қанча солиқ тўланиши маълум қилинди

АОКАда Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Шодиёр Аҳмедов иштирокида ўтказилган брифингда rўп қаватли уйлар олдидаги автураргоҳ учун қанча солиқ тўланиши бўйича маълумот берилди.

2021 йилдан бошлаб, жисмоний шахсларнинг кўп қаватли уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари мол-мулк солиғи объектлари қаторига киритилди.

Кадастр органи автомашина турар жойларининг кадастр қийматини белгилайди. Автомашина турар жойлари учун худди жисмоний шахс турар уй-жойи учун тўланадиган мол-мулк солиғи ставкасида, яъни кадастр қийматидан 0,23 фоиз ставкада тўланади.

Масалан, автомашина турар жойининг кадастр қиймати 11 млн сўм. Автомашина турар жойининг йиллик мол-мулк солиғи миқдори — 11 млн сўм х 0,23% = 25 300 сўмни ташкил қилади.

Олдинги йилларда жисмоний шахслар ушбу нотурар жойлар учун юридик шахслар учун назарда тутилган ставкада (2%) мол-мулк солиғини тўлар эди. Яъни, 11 млн дан 2% = 220 минг сўм (9 баравар кўп).

Эслатиб ўтамиз, Шаҳарлардаги тирбандликни камайтириш ва жамоат транспорти ҳаракати учун қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистонда транспорт ҳаракати соҳасида янги тизим жорий этилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар