Кредит "таътили" эълон қилган банклар сони 22 тага етди

Кредит

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистондаги 21 та банк томонидан жисмоний шахсларга ажратилган барча кредитлар бўйича тўлов жадвалига асосан 2-3 ой муддат кейинга кўчирилмоқда.

Фоиз тўловлари вақтида амалга оширилмаганлиги учун белгиланган барча пеня тўловлари ва жарима бекор қилинди. Фоиз тўловлари карантин даври тугаганидан сўнг амалга оширишилиши мумкин.

Карантин муддати узайтирилган тақдирда, кўрсатилган муддат тугаганидан кейин, мижоз кечиктирилган тўловни узайтириш учун банк билан боғланиш ҳуқуқига эга.

1 апрел ҳолатига кўра, аҳолининг 100 млн. сўмдан кам бўлган барча кредит (овердрафт, онлайн микроқарз, суд жараёнидаги кредитлар бундан мустасно) тўловлари бўйича таътил эълон қилган банклар рўйхати:

  1. Ўзсаноатқурилишбанк;
  2. Асакабанк;
  3. Туронбанк;
  4. Алоқабанк;
  5. Ҳамкорбанк;
  6. Миллийбанк;
  7. Агробанк;
  8. Микрокредитбанк;
  9. ZiraatBank;
  10. Халқ банки;
  11. InfinBank;
  12. Ипотекабанк;
  13. Пойтахтбанк;
  14. AsiaAllianceBank;
  15. Ипак йўли банки;
  16. ЎзАгроЭспортбанк;
  17. HiTechBank;
  18. Капиталбанк;
  19. Orient Finans Bank;
  20. Қишлоқ қурилиш банк;
  21. Савдогарбанк;
  22. Равнақ банк.

Ушбу банклар жисмоний шахслар учун кредит шартномасига бир томонлама ўзгартириш киритишмоқда ва кредитлар бўйича 2-3 ойлик имтиёзли давр беришмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар