"Лола ва кабоб" фестивалида ҳаво шарида текинга учишингиз мумкин

Ўзбекистон Гастрономик Туризми ассоциацияси ва Ўзбекистон Аэронавтика Федерацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган.

100 нафар Халқаро тоифадаги хорижлик ҳаво шари учувчилари келади

Ўзаро ҳамкорликнинг илк босқичи сифатида, апрел ойида Қашқадарё вилояти Ғузор туманида ўтказиладиган "Лола ва кабоб" фестивалида 100 нафар Халқаро тоифадаги хорижлик ҳаво шари учувчилари "Лола ва кабоб" фестивалининг очилиш маросимида 20та ҳаво шарида учишлари кутилмоқда.

Шоу тарзида томоша кўрсатилади

Парвоз давомида шоу тарзида томоша кўрсатишлари, шунингдек, фестивал иштирокчилари ҳаво шарларида 5 дақиқа давомида бепул парвоз этишлари учун шароит яратилиши кутилмоқда.

Ҳамкорликда бошқа лойиҳалар ҳам амалга оширилади

Ассоциацияси ва Федерация ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик орқали келажакда Гастромомик фестивалларда ҳаво шарлари учирилишини йўлга қўйиш ва бошқа бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар