Россияга Қашқадарёдан помидор ва қалампир олиб киришга таъқиқ қўйилди

Россияга Қашқадарёдан помидор ва қалампир олиб киришга таъқиқ қўйилди

Россия ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати хабарига кўра, 11 декабрдан Қашқадарё вилоятидан олиб келинадиган помидор ва қалампирга таъқиқ киритилади.

Таъқиқ сабаби этиб OOO «SUNNY LAND EXPORT» корхонаси (Қашқадарё вилояти) томонидан Россияга олиб кирилган помидорларда уруғли жигарранг буришган вируси (ToBRFV Tomato brown rugose fruit virus) аниқланганлиги кўрсатилган.

Россельхознадзор 26 ноябрь куни Фарғона вилояти ва 4 декабрь куни Навоий вилоятидан Россияга олиб келинадиган помидор ва қалампирларга ҳам тақиқ қўйган эди.

Шунингдек, Россельхознадзор Фарғона вилоятидан барча турдаги ўсимлик маҳсулотларини олиб киришни тақиқлаган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар