Қашқадарёнинг сариқ тарвузлари илк марта экспорт қилинди

Қашқадарёнинг сариқ тарвузлари илк марта экспорт қилинди

Қашқадарёнинг чиллаки F1 сариқ тарвузлари илк бор экспорт қилинди. Жорий йил республикамиз воҳасида “Sunny Land Export” масъулияти чекланган жамияти томонидан етиштирилган мазкур ноодатий тарвуз яхши ҳосил берди ва илк партия яъни, 4 тоннани Россия импорт қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон эхпортчилари уюшмасининг ҳудудий бошқармаларни мувофиқлаштириш бўйича раис ўринбосари Дилшод Менглиев хабар берди.

Голландия нави бўлган бу сариқ тарвузлар нафақат кўриниши балки маззаси билан ҳам оддий тарвуздан фарқ қилади. Шираси камроқ ва цитрус мевалар оиласига ўхшаш. Таъми аънанасга яқин.

Латвия ва Россиялик импортчилар талабига мувофиқ экиб етиштирилган ушбу полиз экинлари, оддийсига қараганда тезпишар. Деҳқонлар одатий тарвузларнинг ҳосилини 90 кун кутишса, бу нав 65 кунда тайёр бўлади. Бундан ташқари алоҳида ўғитлар билан озуқалантиришни талаб қилади ва оддийсига нисбатан кам суғорилади. Мазкур чиллаки F1 сариқ тарвузлар килогграми хорижга 55 центдан экспорт қилинди. Кейинги партия Латвия учун ҳозирланмоқда. Шу ҳафта сўнгига қадар бундай ноодатий тарвузлар маҳаллий бозорларимизга килогграми ўртача 3,5-4,5 минг сўмдан чиқарилиши кутилмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар