Ўзбекистон давлат бюджетидан кам таъминланган жисмоний шахсларга уй-жой сотиб олиш учун кредитлар фоиз тўловларнинг бир қисмини қоплаш учун маблағлар беришни бошлайди.
1 мартдан бошлаб, даромади юқори бўлмаган шахсларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмайдиган маблағлар ажратиш учун аризалар қабул қилинади, дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати берган хабарда.
Ариза берувчининг аризаси у рўйхатга олинган доимий яшаш жойидаги туман ёки шаҳар комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Қуйида субсидия олиш учун аризани электрон шаклда юбориш ҳақида видеоқўлланма
Агар субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига унинг хотини (эри), улар билан бир уйда биргаликда яшовчи ота-онаси ҳамда фарзандларининг (шу жумладан, асраб олинган фарзандлари) даромадлари қўшилгандан сўнг ўртача ойлик даромадлари миқдори Низомнинг 2-бандида кўрсатилган меъёрлардан кам бўлса, бошқа жисмоний шахслар даромадлари ҳам киритилиши мумкин.
Изоҳ қолдириш