7 декабрь учун олтин қуймалар нархи кўтарилди

7 декабрь учун олтин қуймалар нархи кўтарилди

Маълумот учун, аҳолининг инвестиция ва жамғариш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, қимматбаҳо металлар муомаласини ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 2 ноябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўлчовли олтин қуймаларни тижорат банклари орқали сотувга чиқарди.

Оғирлиги 5, 10, 20 ва 50 грамм бўлган, 999,9 софликдаги олтиндан тайёрланган қуймалар махсус ҳимоя қадоқларида сотув учун тақдим этилади. Олтин қуймаларнинг қадоғи сертификат вазифасини бажаради ва ўз серия рақамига эга бўлади.

Марказий банк 7 декабрь учун олтин қуймалар нархини эълон қилди:

  • 5 граммлик олтин нархи - 3 336 000 сўм;
  • 10 граммлик олтин нархи - 6 549 000 сўм;
  • 20 граммлик олтин нархи - 12 975 000 сўм;
  • 50 граммлик олтин нархи - 32 438 000 сўм.

Ўлчовли олтин қуймаларни сотиш нархлари кунлик янгиланади.

Олтин қуймаларнинг сотиш ва қайтариб сотиб олиш нархлари олтиннинг жаҳон бозоридаги нархи ва Марказий банк томонидан белгиланган маржа ёки чегирма асосида шаклланади ва ҳар куни Марказий банкнинг веб-сайтида миллий валютада эълон қилиб борилади.

Маълумот учун: Маржа ва чегирма миқдорлари ўлчовли қуймаларнинг муомалага чиқарилиши ва муомалада бўлиши билан боғлиқ операцион харажатларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

Қадоқлари бут олтин қуймалар сотув шохобчаларида тижорат банки томонидан ёмби эгасига тўловни дарҳол амалга ошириш орқали қайтариб сотиб олинади.

Қадоғи бузилган ёки техник талабларга мос келмайдиган олтин қуймаларни қайтариб сотиб олиш уларни техник экпертизадан ўтказиш орқали амалга оширилади ва экспертиза ўтказилгандан сўнг тўлов тўлаб берилади.

Қадоғи бут ҳолатдаги олтин қуймаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади.

Олтин қуймаларнинг намуналари, нархлари ва сотиб олиш шохобчалари каби маълумотлар билан Марказий банкнинг веб-сайти орқали танишишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 3 декабрь куни олтин қуймалар нархи қуйидагича эди:

  • 5 граммлик олтин нархи - 3 300 000 сўм;
  • 10 граммлик олтин нархи - 6 477 000 сўм;
  • 20 граммлик олтин нархи - 12 831 000 сўм;
  • 50 граммлик олтин нархи - 32 079 000 сўм.
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар