Жорий йилнинг 25 январидан 17 февралигача Халқаро валюта жамғармаси миссияси ХВЖ шартномасининг IV моддасига мувофиқ 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг бир қатор вазирлик ва идоралари билан онлайн шаклда маслаҳатлашувлар ўтказди.
Миссия натижаларига кўра, ХВЖ томонидан якуний ҳисобот эълон қилинди.
Ҳисоботни инглиз тилидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.
Таҳлилчилар 2021 йилда иқтисодий ўсиш 5% атрофида бўлишини кутишмоқда.
Йиллик инфляция даражаси озиқ-овқат нархлари босими ва давлат секторидаги иш ҳақининг ошиши туфайли 10% дан бироз камроқ бўлиши тахмин қилинмоқда.
ХВЖ Ўзбекистонга давлатнинг иқтисодиётдаги ролини камайтириш ва хусусий секторнинг ўсишига ёрдам берадиган қулай муҳит яратишни тавсия қилди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон қонун устуворлиги ва ҳукумат шаффофлигига қатъий риоя этилишини таъминлаб, бошқа мамлакатлар тажрибасидан фойдаланиши ва ёмон бошқарув хатоларидан қочиши мумкин.
ХВЖ экспертларининг фикрича, адолатли бозор иқтисодиёти учун кучли ва мустақил институтлар яратиш зарур.
Баёнотда айтилишича, COVID-19 пандемияси Ўзбекистон иқтисодиётига нисбатан қисқа муддатли салбий таъсир кўрсатди ва бунга ҳукумат томонидан ўз вақтида қатъий чоралар кўрилди. Шу туфайли Ўзбекистон 2020 йилда иқтисодий ўсишни намойиш этган саноқли давлатлардан бирига айланди.
Изоҳ қолдириш