Дунё бўйлаб электромобиллар сотувлари пасайди

Дунё бўйлаб электромобиллар сотувлари пасайди

Февраль ойида электр ва гибрид автомобилларнинг глобал сотувлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 фоизга ошди, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги Rho Motion тадқиқот компаниясига таянган ҳолда.

2024 йилнинг иккинчи ойида электр транспорт воситаларининг глобал савдоси 800 минг донага етди. Европада сотувлар ўтган йилнинг февралига нисбатан 12 фоизга ошди, АҚШ ва Канадада эса 31 фоизга ўсди. Хитойда эса сотувлар 12 фоизга камайди. Сотувларнинг қисқариши, асосан, Хитойнинг Янги йилни нишонлаши билан боғлиқ.

“Ўсишнинг пастлигининг сабаби шундаки, Хитой ҳали ҳам электр транспорт воситаларининг доминант бозоридир”, - деди Rho Motionнинг маълумотлар бўйича менежери Чарлз Лестер Reuters агентлигига.

Сўнгги ойларда электр транспорт воситаларига бўлган талаб бир неча йил давомида кескин ўсиб боргач, пасайди, чунки истеъмолчилар арзонроқ моделларнинг бозорга чиқишини кутишмоқда.

Лестернинг таъкидлашича, бу йил Хитойда сотувлар 34% га ошган, бу эса Хитой Янги йили ўтган йилнинг январь ойига тўғри келганини ҳисобга олсак, бу бозор ҳақида яхши тасаввур беради.

Лестернинг сўзларига кўра, электромобилларнинг глобал сотувлари бу йил 25 фоиздан 30 фоизгача ўсиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2023 йил якуни бўйича Ўзбекистонга 1,8 млрд долларлик 73 204 дона енгил автомобиль импорт қилинган. Бу эса 2022 йилдаги кўрсаткичдан (30 388 та) 2,4 баробар кўпдир. Уларнинг 79,3 фоизи ёки 58 078 таси Хитойдан олиб келинган. Кейинги ўринларда Жанубий Корея (11481), АҚШ (2210), Гонконг (474) ва Япония (419) каби давлатлар боришмоқда.

2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли 4 миллиондан ортиқ автомобилларда фойдаланилмоқда. Уларнинг 3 759 045 таси енгил автомобиллардир.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар