Мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни тўлаш тартиби ўзгартирилди

Мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни тўлаш тартиби ўзгартирилди

Низомга кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва айланмадан олинадиган солиқни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тартиби белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари (ваколатли орган) солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш ёхуд уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси киритилган кундан эътиборан 30 кун мобайнида қарорни қабул қилади.

Солиқ тўлаш муддатларини ўзгартириш имкониятини бериш назарда тутилган тақдирда:

➖ кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилаётган солиқ тури (турлари);

➖ қарз суммаси;

➖ кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилаётган солиқ тури (турлари) бўйича муддат;

➖ қарз суммасини ва ҳисобланган фоизларни тўлаш тартиби ҳамда муддатларини ўзида акс эттирган қарорнинг нусхаси ҳокимликлар томонидан манфаатдор шахс ҳисобда турган жойдаги солиқ органига ва манфаатдор шахсга ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан 3 иш куни мобайнида юборилади.

Шунингдек, низом билан мавсумий хусусиятга эга бўлган тармоқлар ва фаолият турлари рўйхати ҳам кўрсатилди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар