Монополияга қарши курашиш қўмитаси пахта ёғи нархининг ошиши сабабини аниқлади

Монополияга қарши курашиш қўмитаси пахта ёғи нархининг ошиши сабабини аниқлади

Биржа савдоларида техник чигитнинг бошланғич нархларини келишиб сунъий ошириш ва рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилиши аломатлари юзасидан 34 та пахта-тўқимачилик кластерларига нисбатан Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан иш қўзғатилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан пахта ёғи нархлари кескин ошганлиги юзасидан ўтказилган ўрганишга кўра, жорий йил апрель ойи давомида биржа савдоларига 40та пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан техник чигит савдоларга қўйилганлиги ҳамда қўйилаётган техник чигитнинг бошланғич нархлари апрель ойида ўртача 38 фоизга кўтарилганлиги аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўсимлик ёғи нархининг ошишига асосан кунгабоқар уруғлари ишлаб чиқариш ва экспортнинг қисқариши билан боғлиқ ташқи муҳит таъсир кўрсатаётгани айтилган эди.

"Аммо, айрим пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотчилари вазиятдан фойдаланган ҳолда, пахта чигити нархини асоссиз оширишди, бу эса ўз таъсирини пахта ёғининг нархига ҳам кўрсатди", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ички бозорда нархлар бўйича доимий мониторинг олиб бормоқда. Хусусан, ҳафта охирига келиб республикада бир литр ўсимлик ёғининг ўртача нарх 0,5% га пасайиб, 19 104 сўмни ташкил этди. Ўртача нархлар диапазони Андижон вилоятида бир литр учун 17 218 сўм, Тошкент шаҳрида 20 596 сўмгача бўлган оралиқда ўзгариб борди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар