Мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини тўлақонли таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий муносабатларда адолатни ўрнатиш масаласи асосий кун тартибида турибди. Барча соҳалардаги янгиланишлар, ислоҳотлар марказида, одамларни рози қилиш, уларнинг кўп манфаатларини янада долзарблик касб этмоқда.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директор ўринбосари Муҳсинжон Холмуҳамедов мамлакатимизда монополияга қарши курашишда кўрилаётган чора-тадбирлар самаралари ҳақида “Ўзбекистон24” телеканалининг Студия 24 кўрсатувида гапириб ўтди.
“Бозорни таҳлил қиладиган бўлсак, биз бозоримизни ҳали тўйинган бозор деб айтолмаймиз ва бизни бозорга ташқи бозорлардаги, жаҳон бозорларидаги бўлган трендларни таъсири жуда катта. Яъни, биздаги ишлаб чиқарувчилар кучайиб, оёққа турволиб, ўзини рақобатдаги устуворликларини тўла-тўкис намоён эта олмаганлиги ҳали жараёнда бўлгани учун ҳамда давлат томонидан трансфармацион ислоҳотлар давом этаётгани учун бу соҳада давлатнинг эътибори, қўллаб-қувватлаши керак.
Бу билан нима демоқчиман, биз ўзимизнинг бозоримизни олдин тўйинтириб, бозор иштирокчиларини, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимизни кучайтиришимиз керак. Шундан кейингина ўзимизни бозоримизда рақобат муҳитини яратиб ва бу рақобат муҳитида шаффоф ўйин қоидалари, яъни барчага таъсир қиладиган бир хил ўйин қоидаларини жорий қилиш ва бу борада қўмитанинг роли жуда катта. Ишлаб чиқилган ва жорий этилаётган ҳозирги кундаги норматив ҳужжатларда кўрадиган бўлсак, барча бозордаги ўйинчилар учун бир хил қонун қоидалар жорий этиш, улар орасида нопок монополия хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик, нарх-наво устидан сунъий бошқариш каби хатти-ҳаракатлар, картел битимларини тузиш, келишувларга эришиш, нархини сунъий ошириш каби нопок йўлларни чеклаш бўйича самарали фаолиятни кўряпмиз”, дейди мутахассис.
Бозорга эътибор қаратадиган бўлсак, мамлакатимизда нефт саноати, металлургия саноати, автомобил саноатида ўзига яраша монопол корхоналар борлиги эксперт-мутахассислар томонидан кўп бора таъкидланади. Бу жараённи тартибга солиш, иқтисодий муносабатларда адолатни ўрнатиш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар хусусида ҳам Муҳсинжон Холмуҳамедов ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Хитойдаги энг етакчи Build your dream компания Ўзбекистонга кириб келди ва нафақат йиғиш, балки бутун ишлаб чиқариш циклини амалга ошириш ва завод қуриш бўйича битим имзоланди. Бу нима дегани? Кўплаб аҳоли томонидан эътирозлар бўлган, нимага биз ишлаб чиқарувчимизни қўллаб-қувватлашимиз керак, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчимиз, уни ёпиш керак ёки импорт божларини камайтириб, биз ўзимиз автомобилларни қиммат нархда харид қилишимиз керак деган эътирозлари бўлган. Лекин буни самараси мана 25 йил ўтиб кўриняпти. Айтиб ўтиш керакки, ҳеч қайси давлатда авотомобил саноати ўзидан ўзи оёққа турмаган. Ҳаттоки ўша Япониянинг Европа Америка бозорларига кириб боришида авваламбор маҳаллий истеъмолчилари, харидорларининг қўллаб-қувватлаши муҳим рол ўйнаган. Биз ҳам худди шундай этапда турибмиз. Айтмоқчиманки, автомобил саноатининг ривожланиши жуда шиддат билан давом этяпти. Самарали нуқтаи назаридан кўришимиз мумкинки, ижобий натижалар бўляпти. Ундан ташқари бозорни очилганлиги бошқа дунёнинг етакчи автомобил компаниялари кириб келишига замин яратяпти, дейди Муҳсинжой Холмуҳамедов.
Монополияга курашишдан муддао бозорни саноқли компания ёки корхона эгаллаб олиб, хоҳлаган нархини қўйиб, истеъмолчига маҳсулотини сотиш ёки хизматини кўрсатиш эмас, балки рақобат муҳитини шакллантириш асосий кун тартибида турибди. Бу жараёнда тадбиркорлик субъектлари сонининг ошиши, рақобат жараёнида уларга тенг имкониятлар яратиб берилиши жуда ҳам зарур.
Изоҳ қолдириш