Талимаржон ИЭСнинг 2 та буғ-газ қурилмаларида тўхтатилиш юзага келди
Энергетика вазири бошчилигидаги мутахассислар зудлик билан мазкур станцияга учиб кетди.
Бугун 8 январь куни соат 10:27да ва 10:31да Талимаржон ИЭСнинг 2- ва 3- буғ-газ қурилмаларида (жами 900 МВт қувват) энергоблок технологик ҳимоясининг ишлаши натижасида ушбу БГҚлари фаолияти тўхтатилган.
Бунинг натижасида, республиканинг айрим ҳудудлари бўйлаб электр энергияси таъминотида умумий 446 МВт қувватда чеклов киритилмоқда.
Энергетика вазири Алишер Султанов бошчилигидаги мутахассислар зудлик билан мазкур станцияга учиб кетди.
Ҳозирги вақтда юзага келган тўхтатилиш сабаблари аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш