Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2020 йил октябрь ойида қуйидагиларни ташкил этди:
- 2020 йил сентябрь ойига нисбатан – 1015 бирликни (ўсиш – 1,5%);
- 2019 йилнинг октябрь ойига нисбатан – 879 бирликни (пасайиш – 12,1%).
Ўзбекистонда жорий йилнинг октябрь ойида ишбилармонлик фаоллиги мўътадил даражада ошди. Ушбу ўсиш хўжалик юритувчи субъектларнинг банк операциялари сонининг, шунингдек фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар сонининг ошганлиги билан изоҳланади.
1-расм. 2020 йилнинг октябрь ойида ИФИ ўтган ойга нисбатан 1,5 фоизга ошган
Компонентлар даражасида ўзгаришлар бўлган.
2020 йилнинг октябрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 1,5 фоизга ошиб, 1015 бирликни ташкил этиши қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:
- хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 7,3 фоизга ошган;
- фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 1,4 фоизга ошган;
- товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 2,4 фоизга камайган;
- товар белгилари бўйича компонент 14,4 фоизга камайган.
Ҳудудлар кесимида Фарғона вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган
2020 йил октябрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси республиканинг барча ҳудудларида ўтган ойга нисбатан ўсиш кузатилган. Фарғона (44,8%), Сирдарё (43,7%), Жиззах (42,3%) ва Тошкент (33,8%) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2-расм).
Ишбилармонлик фаоллиги индексининг ўтган ойга нисбатан мўътадил даражадаги ўсишига қарамасдан, индекс ўтган йилнинг октябрь ойига нисбатан 12,1 фоизга камайган. Шу билан бирга, Андижон вилояти (-9,4%) ва Қорақалпоғистон Республикасида (-1,0%) базис даврга (январь, 2019 йил) пасайиш кузатилган.
2-расм. 2020 йил октябрь ойида ҳудудлар кесимида ишбилармонлик фаоллиги индекси
БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР
2020 йил октябрь ойида банклараро тўлов операциялари сони 4 232,7 минг тани ташкил этди ва сентябрь ойига нисбатан 288,4 минг транзакцияга (7,3%) ошган. Шунингдек, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 33,5 фоизга сезиларли даражада камайиб кетган.
Банклараро тўлов операциялари сони барча ҳудудларда ошган
2020 йил октябрда республиканинг барча ҳудудларида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, сезиларли даражадаги ўсиш Сурхондарё (16,2%), Жиззах (14,6%), Наманган (14,5%), Қашқадарё (14,4%) ва Бухоро (13,3%) вилоятларида кузатилган.
ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК
2020 йилнинг октябрь ойида ИФИнинг биржа компоненти 0,9761 бирликни ташкил этди ва ўтган ойга нисбатан 2,4 фоизга пасайди. Ушбу компонентнинг пасайиши ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарлар ўртача жисмоний ҳажмининг 16,2 фоизга камайиши билан изоҳланади.
Октябрь ойи натижаларига кўра Республика товар-хом ашё биржасида 30 086 та битим имзоланган бўлиб, сентябрь ойига (26 994) нисбатан 3 092 та битимга (11,5 фоизга) ошган. Биржада товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2020 йил октябрь ойида 2 183,0 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 31,4 фоизга пасайган.
ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ
Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2020 йил октябрь ойида 1,0139 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 1,4 фоизга ошганлигини кўрсатади.
2020 йил октябрь ойида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони ўтган ойга нисбатан 8 369 тага кўпайиб, 503 217 тани (2020 йилнинг сентябрь ойида 494 848 та) ташкил этди.
Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчилар сони 19 тага ошган.
Ҳисобот даврида кичик корхоналар сони 398 771 тагача етиб, ўтган ойга нисбатан 7 471 тага ошган. Фермер хўжаликлари сони 100 614 тадан 101 493 тагача (879 тага) кўпайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 2 953 тани ташкил этиб, 2020 йил сентябрь ойига нисбатан 19 тага ошаган.
БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ
2020 йил октябрь ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 0,8557 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 14,4 фоизга камайган. Жорий йилнинг октябрь ойида юридик шахслар томонидан 83 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.
Ҳудудларда ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши
Ҳудудлар |
ИФИ | Банклараро транзакциялар бўйича компонент | Товар-хом ашё биржаси бўйича компонент | Хўжалик субъектлари бўйича компонент | Товар белгилари бўйича компонент |
Фарғона вилояти | ↑1448 | ↑1,1237 | ↑2,0000 | ↑1,0221 | ↑1,0000 |
Сирдарё вилояти | ↑1437 | ↑1,0577 | ↑2,0000 | ↑1,0096 | ↑1,5000 |
Жиззах вилояти | ↑1423 | ↑1,1463 | ↑2,0000 | ↑1,0104 | ↓0,0000 |
Тошкент шаҳри | ↑1395 | ↑1,0292 | ↑2,0000 | ↓0,9528 | ↓0,8429 |
Тошкент вилояти | ↑1338 | ↑1,0895 | ↑1,6839 | ↑1,0135 | ↑2,0000 |
Наманган вилояти | ↑1317 | ↑1,1453 | ↑1,6340 | ↑1,0130 | ↑1,3333 |
Қашқадарё вилояти | ↑1303 | ↑1,1440 | ↑1,6979 | ↑1,0145 | ↓0,0000 |
Сурхондарё вилояти | ↑1229 | ↑1,1619 | ↑1,4992 | ↑1,0140 | ↓0,0000 |
Андижон вилояти | ↑1189 | ↑1,0688 | ↑1,3289 | ↑1,0142 | ↑2,0000 |
Қорақалпоғистон Республикаси | ↑1117 | ↑1,0513 | ↑1,3114 | ↑1,0191 | ↓0,0000 |
Бухоро вилояти | ↑1101 | ↑1,1334 | ↑1,2022 | ↑1,0142 | ↓0,0000 |
Самарқанд вилояти | ↑1067 | ↑1,1285 | ↑1,1218 | ↑1,0143 | ↓0,0000 |
Навоий вилояти | ↑1066 | ↑1,0489 | ↑1,1945 | ↑1,0055 | ↓0,0000 |
Хоразм вилояти | ↑1025 | ↑1,1256 | ↓0,9458 | ↑1,0122 | ↑1,0000 |
Ҳудудларда ИФИ компонентларининг базис даврга (январь 2019й.) нисбатан ўзгариши
Ҳудудлар |
ИФИ | Банклараро транзакциялар бўйича компонент | Товар-хом ашё биржаси бўйича компонент | Хўжалик субъектлари бўйича компонент | Товар белгилари бўйича компонент |
Тошкент шаҳри | ↑1425 | ↑1,0477 | ↑1,9412 | ↑1,1906 | ↓0,6705 |
Сирдарё вилояти | ↑1400 | ↓0,6323 | ↑2,0000 | ↑1,3133 | ↑3,0000 |
Сурхондарё вилояти | ↑1394 | ↓0,7966 | ↑2,0000 | ↑1,4306 | ↓0,0000 |
Наманган вилояти | ↑1367 | ↓0,7470 | ↑2,0000 | ↑1,2991 | ↓0,6667 |
Тошкент вилояти | ↑1333 | ↓0,7019 | ↑2,0000 | ↑1,2310 | ↓0,5556 |
Самарқанд вилояти | ↑1227 | ↓0,8966 | ↑1,4972 | ↑1,4285 | ↓0,0000 |
Навоий вилояти | ↑1216 | ↓0,8449 | ↑1,4740 | ↑1,5011 | ↓0,0000 |
Фарғона вилояти | ↑1167 | ↓0,7362 | ↑1,4105 | ↑1,2941 | ↑2,0000 |
Қашқадарё вилояти | ↑1143 | ↓0,7124 | ↑1,5857 | ↑1,1784 | ↓0,0000 |
Бухоро вилояти | ↑1142 | ↓0,7763 | ↑1,4453 | ↑1,3263 | ↓0,0000 |
Жиззах вилояти | ↑1075 | ↓0,7251 | ↑1,2692 | ↑1,4250 | ↓0,0000 |
Хоразм вилояти | ↑1011 | ↓0,7498 | ↑1,1078 | ↑1,2532 | ↑1,0000 |
Қорақалпоғистон Республикаси | ↓990 | ↓0,6911 | ↑1,1777 | ↑1,2587 | ↓0,0000 |
Андижон вилояти | ↓906 | ↓0,6246 | ↓0,9367 | ↑1,1479 | ↑2,0000 |
Изоҳ қолдириш