Ўзбекистон иқтисодиётини янада юксалтиришнинг 8 устувор йўналиши Брюссель пресс-клубида қизиқиш уйғотди

Ўзбекистон иқтисодиётини янада юксалтиришнинг 8 устувор йўналиши Брюссель пресс-клубида қизиқиш уйғотди

Жорий йилнинг 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстратцияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов, мамлакатимизнинг Бенилюксдаги элчиси Дилёр Ҳакимов, Брюссель халқаро пресс-клуби ижрочи директори Лоран Брихай ва ташқи алоқалар бўлим бошлиғи Грегор Куппер иштирокида бўлиб ўтган онлайн видео анжуманда Ўзбекистон иқтисодиётини янада ривожлантиришнинг устувор 8 та асосий йўналишлари муҳокама қилинди.

Йиғилишда томонлар европалик журналистлар ўртасида янги медиа-лойиҳа “Ўзбекистон ҳақида энг яхши мақола” танловини ўтказиш тўғрисида келишиб олишди.

Маълумот учун: Жорий йилнинг 17-23 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегацияси Европа Иттифоқи (ЕИ) пойтахтида ишчи сафари билан бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг директори О. Ҳакимов, Прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти лойиҳа менежери О. Олимжонов, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети проректори Г. Исмоиловалар иштирок этган.

Ушбу учрашув аввалги эришилган дастлабки келишувларнинг давоми бўлди.

Учрашувнинг асосий мавзуси медиа-лойиҳани амалга ошириш масаласи – Ўзбекистон ҳақида энг яхши мақола бўйича халқаро пресс-клубнинг Европа журналистлари аъзолари ўртасидаги танлов бўлиб, бу орқали халқаро ОАВларнинг Ўзбекистонга бўлган қизиқишини оширади. Танловдан кўзланган мақсад, халқаро майдонда Ўзбекистон обрўсини ошириш.

Лойиҳа жаҳон ҳамжамиятига Ўзбекистон тўғрисида ишончли ахборот, амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, инвесторларни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги чора-тадбирлар, интеграция жараёнларини ривожлантириш, инқироз даврида бизнесни қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик ва Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги ижобий имиджини тақдим этишни кўзда тутади.

Мулоқот чоғида томонлар 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашга доир долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ва иқтисодиётда ўсиш суръатларинининг 8 та асосий йўналишлари муҳокама қилинди.

Учрашувда таъкидланганидек, Ўзбекистон ҳукуматининг аниқ мақсадли ва чуқур ўйланган стратегияси глобал иқтисодий инқироз шароитида ялпи ички маҳсулотнинг янада ўсишини таъминлашга имкон беради.

Музокаралар якунида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази раҳбарияти Европа журналистларига мақолаларни ёзишларида марказ тадқиқотлари ва зарур бўлган маълумотларни тақдим этиш орқали ахборот ёрдамини кўрсатишга тайёр эканликларини билдирди.

Танловнинг дастлабки саналари яқин вақт ичида – 2020 йил июнь-август ойларида аниқланади.

Маълумот учун: Брюссель пресс-клуби 2010 йил Бельгия пойтахтида жойлашган халқаро журналистлар ташаббуси билан ташкил этилган. Ташкилот 1 мингдан ортиқ журналистларни бирлаштиради, брифинглар, анжуманлар ва муҳокамалар майдони сифатида хизмат қилади. Пресс-клубнинг алоқа базасида Европа Иттифоқининг расмий, дипломатик ва эксперт- таҳлил доираларининг 2 мингдан ортиқ вакиллари мавжуд.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар