Ишбилармонлик фаоллиги индекси октябрь ойида сезиларли ўсишни кўрсатди

Ишбилармонлик фаоллиги индекси октябрь ойида сезиларли ўсишни кўрсатди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2021 йил октябрь ойида 1074 бирликни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу дарига нисбатан 7,4 фоизга ошди.

Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 25 фоизлик ўсиш қайд этилди.

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.

2021 йилнинг октябрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 7,4 фоизга ошиб, 1074 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 11,7 фоизга ошган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 0,1 фоизга камайган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 2,4 фоизга ошган;
  • товар белгилари бўйича компонент 77,9 фоизга сезиларли даражада ошган.

Ҳудудлар кесимида Сирдарё вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2021 йил октябрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 12 та ҳудудда ўтган ойга (2021 йил сентябрь) нисбатан ўсиш кузатилган. Сирдарё (57,3%), Бухоро (27,0%), Андижон (15,4%) вилоятлари, ҳамда Тошкент шаҳри (30,8%) ва Қорақалпоғистон Республикаси (23,4%) сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2-расм).

Шу билан бирга Навоий (- 8,7%) ва Жиззах (- 3,8%) вилоятларида ўтган ойга нисбатан пасайиш кузатилган.

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2021 йил октябрь ойида банклараро тўлов операциялари сони 4 868,6 минг тани ташкил этди ва 2021 йилнинг сентябрь ойига нисбатан 635,99 минг транзакцияга (11,7%) ошган.

Банклараро тўлов операциялари сони барча ҳудудларда ошган.

2021 йил октябрда республиканинг барча 14 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, сезиларли даражадаги ўсиш Бухоро (23,4%), Қашқадарё (21,3%), Наманган (17,5%), Сирдарё (16,1%) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (15,0%) кузатилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2021 йилнинг октябрь ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,0240 бирликни ташкил этди. Бу эса ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 2,4 фоизга ошганлигини англатиб, битимлар сонининг (1,6%) ҳамда ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарлар ўртача жисмоний ҳажмининг (3,2%) ошганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2021 йил октябрь ойида 5 977,7 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 7,1 фоизга ошган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2021 йил октябрь ойида 1,9991 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 0,1 фоизга камайганлигини кўрсатади. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ижобий ўзгариб, 12,6 фоизга ошган.

2021 йил октябрь ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони 2021 йилнинг сентябрь ойига (584 221 бирлик) нисбатан 1 422 тага кўпайиб, 585 643 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 30 тага камайган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 472 273 тадан 473 705 тагача ошган (ўсиш 1 432 та). Фермер хўжаликлари сони 108 873 тадан 108 893 тагача (ўсиш 20 та) кўпайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 045 тани ташкил этиб, 2021 йилнинг сентябрь ойига нисбатан 30 тага камайган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2021 йил октябрь ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 1,7793 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг сентябрь ойига нисбатан 77,9 фоизга ошган. Жорий йилнинг октябрь ойида юридик шахслар томонидан 379 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва унинг ҳудудларида ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Ҳудудлар

ИФИ

Банклараро транзакциялар бўйича компонент

Товар-хом ашё биржаси бўйича компонент

Хўжалик субъектлари бўйича компонент

Товар белгилари бўйича компонент

Ўзбекистон Республикаси

1074

1,1174

1,0240

0,9991

1,7793

Сирдарё вилояти

1573

1,1613

2,0000

0,9840

5,0000

Тошкент шаҳри

1308

1,1016

1,6082

1,0027

1,9366

Бухоро вилояти

1270

1,2339

1,4391

0,9882

1,5000

Қорақалпоғистон

Республикаси

1234

1,1497

1,4833

0,9903

0,6667

Андижон вилояти

1154

1,0919

1,0775

1,0029

4,0000

Самарқанд вилояти

1128

1,1418

1,1386

0,9942

1,8000

Наманган вилояти

1117

1,1751

1,0654

0,9974

2,0000

Қашқадарё вилояти

1089

1,2129

1,0382

0,9972

1,0000

Хоразм вилояти

1075

1,1353

1,0691

1,0002

1,0000

Фарғона вилояти

1045

1,1281

0,9853

1,0052

1,1667

Тошкент вилояти

1038

1,0993

0,9393

0,9989

1,9333

Сурхондарё вилояти

1005

1,0554

1,0394

0,9994

0,0000

Жиззах вилояти

962

1,0729

0,8999

1,0046

0,2000

Навоий вилояти

913

1,0843

0,7633

0,9939

0,3333

Ўзбекистон Республикаси ва ҳудудларда ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўзгариши

Ҳудудлар

ИФИ

Банклараро транзакциялар бўйича компонент

Товар-хом ашё биржаси бўйича компонент

Хўжалик субъектлари бўйича компонент

Товар белгилари бўйича компонент

Ўзбекистон Республикаси

1251

1,1502

1,1581

1,1260

4,5663

Бухоро вилояти

1683

1,0892

2,0000

1,0521

9,0000

Қашқадарё вилояти

1537

1,0656

2,0000

1,2461

3,0000

Самарқанд вилояти

1498

1,0101

0,8945

1,1219

18,0000

Сирдарё вилояти

1460

1,0692

2,0000

1,0731

1,6667

Тошкент шаҳри

1446

1,3191

1,1545

1,7412

4,6610

Хоразм вилояти

1423

0,9753

2,0000

1,1432

1,0000

Жиззах вилояти

1413

0,9671

2,0000

1,1131

1,0000

Сурхондарё вилояти

1360

0,9145

2,0000

1,0895

0,0000

Қорақалпоғистон

Республикаси

1308

0,9421

1,6968

1,0877

2,0000

Фарғона вилояти

1185

1,1152

1,1114

1,1145

3,5000

Андижон вилояти

1169

1,0704

0,9388

1,0871

6,0000

Наманган вилояти

1087

1,0347

1,0448

1,1203

2,0000

Тошкент вилояти

1041

0,9566

0,9385

1,1072

2,9000

Навоий вилояти

1012

0,9247

0,9812

1,0726

2,0000

Руслан Абдуллаев, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар