Ўзбекистонда касаллик аниқланган илк бемор ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистонда касаллик аниқланган илк бемор ҳақида маълумот берилди

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов билан онлайн брифинг бўлиб ўтди.

Бош санитария врачи Баҳром Алматов Ўзбекистонда дастлабки қайд этилган бемор ҳақида маълумот берди:

"Франциядан кириб келган илк бемор етиб келган куни ўз хонадонида 35 киши иштирокида байрам қилган. Ўша меҳмондорчиликда қатнашганлардан 13 кишида бугунги кунда бу касаллик қайд этилди. У билан самолётда 250 киши келган, аэропортда тушганидан кейин шахсий автомобилида ҳам оила аъзоларига юқтирган. Кейин ишига чиққан ва иш жойида 80 нафар ходим ва 42 нафар беморлар билан мулоқотда бўлган.

Бу занжир давом этади. Ўша мулоқотда бўлганлар ҳам ўз навбатида оила аъзолари ёнига қайтадилар, кундалик ҳаётдаги ишларини бажарадилар, дўкон, сартарошларга кирадилар.

Яъни, бу ўринда касаллик геометрик прогрессияда тарқалиб кетиши мумкин", деди Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар