Ушбу масалани ҳал этиш учун муфтий Нуриддин Холиқназаров бошчилигидаги делегация Саудия Арабистонига жўнаб кетди.
1 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди.
Сўнгги вақтларда Саудия Арабистони ва Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланиб, кунлик касалланиш даражаси тушиб бормоқда, вакцина олган аҳоли сони ошиб, чекловлар ҳам юмшатилмоқда.
«Айни кунларда Ўзбекистон мўмин-мусулмонлари катта интиқлик билан умра мавсумининг бошланишини кутишмоқда. Умид қиламизки, тез орада мавжуд эҳтиёт чоралари ҳам юмшаб, юртимиз мусулмонлари яна эмин-эркин умра ибодатларини адо этиш саодатига эришадилар, инша Аллоҳ», — дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш