Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 август кунининг иккинчи ярмида Саудия Арабистонига давлат ташрифи доирасида Жидда шаҳрига келди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Ишбилармонларнинг алоқалари учун янада қулай шароитлар яратиш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, таркибини диверсификация қилиш зарурлиги қайд этилди. Музокараларда рақамли ва “яшил” иқтисодиёт тамойилларини жорий қилишга катта эътибор қаратилмоқда.
Президентимиз Саудиянинг етакчи компанияларини Ўзбекистондаги тижорат банклари, йирик саноат ва инфратузилма объектларини хусусийлаштириш жараёнида фаол иштирок этишга чақирди. Бу йўналишдаги муҳим қадамлардан бири мамлакатимизда Саудия Арабистони фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этилиши бўлади.
Бундан ташқари энергетика ва нефть-кимё соҳаларидаги шерикликни кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланди. Бугунги кунда кунда “ACWA Power” компанияси билан жами 2 миллиард 600 миллион долларлик йирик энергетика лойиҳалари бошланган. Кимё тармоғида “SABIC” компанияси билан шериклик истиқболлидир.
Шу билан бирга Жидда шаҳрида Ўзбекистон-Саудия Арабистони Ишбилармонлар кенгашининг 4-йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда Саудия Арабистони томонидан инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ, Ишбилармонлар кенгашининг ҳамраиси – "АCWА Поwер" бошқарув кенгаши раиси Муҳаммад Абунаян, Саудия Арабистонининг “Др. Сулаиман Ал-Ҳабиб Медиcал Гроуп”, “Жамжоом Пҳарма”, “Ал-Ражҳи Интернатионал Инвестмент”, “Флйнас”, “Ал Сафеер Травел, Тоурисм анд Умраҳ Сервиcес”, “Силк Роад Cо.”, “Алфарис Интернатионал Гроуп”, “Ал-Моатасем Традинг Cомпанй”, “Унитед Феед”, “Несма Инфраструcтуре & Течнологй”, “Мепcо”, “Алмутлақ Гроуп”, “Умм Ал Қура Девелопмент & Cонструcтион”, “Бин Даwоод Ҳолдинг Cомпанй”, “Баттержее Гроуп Cомпанй”, “БМГ Финанcиал Адвисор” каби 30 дан ортиқ йирик компаниялар раҳбарлари иштирок этди.
Учрашув натижасида Ўзбекистонда энергетика, кимё саноати, инфратузилмавий ва уй-жой қурилиши, фармацевтика, тиббиёт, транспорт ва логистика соҳаларида келишувга эришилиб, қиймати 14 миллиард доллардан ортиқ бўлган 15 та келишув ва шартномалар имзоланди.
Изоҳ қолдириш