Деярли 8 минг фуқаро 167 миллион долларга ипотека кредити олди (+ инфографика)

Деярли 8 минг фуқаро 167 миллион долларга ипотека кредити олди (+ инфографика)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармони билан бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби жорий этилди.

Янги тартиб доирасида қурилган бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига жойлаштирилган узоқ муддатли маблағлар ҳисобидан 7 927 нафар фуқарога 1 747 млрд.сўм ипотека кредитлари тақдим этилди.

2021 йил 1 январь ҳолатига тижорат банклари тақдим этган буюртмалари асосида давлат бюджетидан 2 659 нафар фуқарога ипотека кредитлари бўйича 65,8 млрд.сўм субсидиялар тўлаб берилди. Жумладан, шаҳарларда 2 395 нафар фуқарога бошланғич бадал ва фоизларни бир қисмини қоплаш учун 64,9 млрд. сўм ҳамда қишлоқ жойларда 264 нафар фуқарога фоизларни бир қисмини қоплаш учун 0,9 млрд. сўм ажратилди.

Шу билан бирга, “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” маблағлари ҳисобидан 2020 йил давомида тижорат банклари томонидан 333 нафар фуқарога 61,9 млрд. сўм кредитлар ажратилган. Жумладан, бирламчи бозордаги уй-жойлар учун 928,7 млн. сўм, иккиламчи бозордаги уй-жойлар учун 60 761,1 млн. сўм ҳамда уй-жойларни таъмирлаш учун 230,0 млн. сўм кредитлар ажратилган.

БатафсилТақдимотнинг pdf файли

Эслатиб ўтамиз, Ипотека кредитларининг чекланган миқдори ҳақида маълумо бергандик.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар