Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 декабрь куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтказиладиган навбатдаги йиғилишида иштирок этмоқда.
Йиғилишда Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг (ОЕИК) фахрий раиси Нурсултон Назарбоев иштирок этмоқда.
Назарбоев ўз чиқишида ассоциация кузатувчиси сифатида Ўзбекистоннинг ЕОИИда иштирок этишини мисол қилиб келтирди.
"ЕОИИда кузатувчи-давлат мақомини олган Ўзбекистон мисоли илҳомлантириши керак, чунки республика бундан катта фойда кўрди", деди ЕОИИнинг фахрий раиси Нурсултон Назарбоев онлайн форматда ўтказилган йиғилишда.
Назарбоев Озарбайжонни ЕОИИга кузатувчи-давлат сифатида таклиф қилди.
"Менимча, Ўзбекистон Республикаси бу борада жуда кўп ютуқларга эришди", - дея қўшимча қилди у.
Тадбир Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида ўтади. Россия, Беларусь, Қирғизистон ва Арманистон, шунингдек, ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат – Куба етакчиларининг иштирок этишмоқда.
Йиғилишда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) фаолиятининг долзарб жиҳатларини кўриб чиқиш ва товарлар ва хизматлар ягона бозорларини интеграциялашувини янада чуқурлаштириш ва шакллантиришга қаратилган бир қатор муҳим ҳужжатларни қабул қилиш режалаштирилган. Бундан ташқари, ЕОИИ фаолиятининг 2022 йил учун устувор йўналишлари келишиб олинади.
Кун тартибига мувофиқ, ЕОИИ доирасида интеграция жараёнларини чуқурлаштириш ва ушбу кўп томонлама тузилма фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
Изоҳ қолдириш