Сентябрь ойида Ўзбекистон истеъмол секторида инфляция 1,1% ни ташкил этди

Сентябрь ойида Ўзбекистон истеъмол секторида инфляция 1,1% ни ташкил этди
Фото: Давлат статистика қўмитаси

2021 йилнинг сентябрь ойида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 1,1 % ни ташкил этди.

Жорий йил бошидан истеъмол секторида нархларнинг ўсиш даражаси 5,9 % ни, ўртача ойлик ўсиш даражаси эса 0,6 % ни ташкил этди. Йиллик нисбатда ИНИ ўсиш даражаси 10,8 % га етди.

2021 йилнинг сентябрь ойида нархлар ва тарифлар ошиши бўйича етакчилик аҳолига пуллик
хизматларга тегишли бўлиб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 1,5 % га ошди. Ушбу даврда, озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 1,2 % га, ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархлари 0,7 % га ошди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари

Жорий йилнинг сентябрь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари ИНИ ўсиш даражаси ой давомида 1,2 % ни ташкил этди. 2020 йилнинг сентябрида ушбу кўрсаткич 1,0 фоиз бандга ва 2019 йилнинг сентябрь ойида эса 0,2 фоиз бандга паст бўлган.

2021 йилнинг сентябрь ойида ушбу гуруҳда йиллик ИНИ ўсиш даражаси 14,4 % ни ташкил этди. Бу 2020 ва 2019 йилларнинг мос давридаги кўрсаткичлардан мос равишда 3,3 ва 3,1 фоиз бандларга паст бўлди.

Умуман олганда, 2021 йилнинг дастлабки тўққиз ойида озиқ-овқат маҳсулотлари 6,7 % га қимматлашиб, 2020 йилнинг мос давридаги кўрсаткичдан 0,8 фоиз бандга ва 2019 йилнинг январь-сентябридаги мос кўрсаткичдан 1,7 фоиз бандга паст бўлди.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари

Жорий йилнинг сентябрь ойида ноозиқ-овқат маҳсулотлар ИНИ ўсиш даражаси ой давомида 0,7 % ни
ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 2020-2019 йилларнинг сентябрь ойидаги кўрсаткичдан мос равишда 0,3 ва 0,2 фоиз бандларга паст бўлган.

Ушбу гуруҳда йиллик ИНИ ўсиш даражаси жорий йилнинг сентябридаги 7,7 % га етиб, ўтган йилнинг
сентябридаги кўрсаткичдан 0,5 фоиз бандга, 2019 йил сентябридаги кўрсаткичдан 4,4 фоиз бандга паст
бўлди.

2020 йилнинг декабрига нисбатан ноозиқ-овқатлар 4,9 % га қимматлашиб, ўтган йилнинг январсентябридаги кўрсаткичдан 1,1 фоиз бандга ва 2019 йилнинг мос давридаги кўрсаткичдан 3,9 фоиз бандга паст бўлди.

Хизматлар

2021 йилнинг сентябрь ойида хизматлар ой давомида 1,5 % га қимматлашди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг сентябрь ойидаги кўрсаткичдан 1,0 фоиз бандга баланд ва 2019 йил сентябрь ойидаги кўрсаткичдан 0,5 фоиз бандга паст бўлди.

Ушбу гуруҳда йиллик ИНИ ўсиш суръати 2021 йилнинг сентябрь ойида 8,7 % ни ташкил этиб, бу 2020 йилнинг сентябридаги кўрсаткичдан 2,8 фоиз бандга ва 2019 йилнинг сентябридаги кўрсаткичдан 10,8 фоиз бандга паст бўлди.

2021 йил бошидан хизматлар 6,1 % га қимматлашиб, ўтган йилнинг январь-сентябридаги кўрсаткичдан 1,6 фоиз бандга баланд ва 2019 йилги мос кўрсаткичдан 7,6 фоиз бандга паст бўлди.

Маҳсулотларнинг асосий гуруҳлари орасида 2021 йилнинг 3 чорагида нархлар ошиши бўйича етакчи учликдан ёғ-мой маҳсулотлари (1,2 баробар), гўшт маҳсулотлари (9,5 %) ҳамда шакар, қандолат маҳсулотлари ва десертлар (8,6 %) ўрин олган.

Йиллик нисбатда ёғ-мой маҳсулотлари (1,4 баробарга), сабзавотлар, илдизмевалилар, плантайнлар ва дуккаклилар (25,9 %), мевалар ва ёнғоқлар (16,6 %), шакар, қандолат маҳсулотлари ва десертлар (16,0 %) сезиларли даражада қимматлашган.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар