Ўзбекистон мактаблари 100 Мбит/с тезликдаги интернетга уланади

Ўзбекистон мактаблари 100 Мбит/с тезликдаги интернетга уланади

Халқ таълими вазирлиги республикамизнинг барча мактаблари махсус «Eduсation» тарифига ўтказилаётганини маълум қилди.

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан марказлашган ҳолда шартномалар тузилиши натижасида ҳозирда 5 мингга яқин умумтаълим мактаблари «O‘zbektelekom» томонидан махсус ишлаб чиқилган «Education» тариф режасига уланди. Кенг поласали Интернет тармоғига уланиши имконияти бўлган қолган мактабларни ҳам ушбу тарифга ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Тариф бўйича қуввати 500 ўқувчи ўрнидан кам бўлган мактаблар учун интернет тармоғига уланиш тезлиги 10 Мбит/с, 501 дан 1 000 гача – 40 Мбит/с, 1 000 ва ундан юқори ўқувчи ўринли мактаблар, информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаблар – 100 Мбит/с тезликда уланиши кўзда тутилган. «Tas-IX» тармоқларига уланиш тезлиги барча «Eduсation» тарифларида 100 Мбит/с ташкил этади.

Янги тариф ёрдамида электрон таълим ресусрлари (kitob.uz, edumarket.uz, edukids, Kundalik.com тизими ва бошқалар)да ишлаш, Очиқ онлайн курсларидан фойдаланиш, қўшимча таълим олиш учун YouTube ва бошқа ташқи платформалардан фойдаланиш мумкин.

Бугунги кунда Халқ таълими вазирлиги томонидан барча мактабларда компьютер хоналари доимий равишда очиқ туриши ва ўқувчилар бундан самарали фойдаланган ҳолда ўзларининг АКТ савдхонлигини ошириши учун шароитлар яратилиши устида иш олиб борилмоқда.

Бундан ташқари ўқитувчилар ўз устида ишлашлари учун халқаро таълим платформалари ва ресурсларидан эркин фойдаланишларига имконият яратилди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунгача барча мактаблар Ziyonet тарифидан фойдаланган бўлиб, ундаги тезлик ҳамда интернет ресурслари чегараланган эди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар