Сирдарё вилояти демографик ҳолати 2023 йил январь-сентябрь

Сирдарё вилояти демографик ҳолати  2023 йил январь-сентябрь

Сирдарё вилоятининг доимий аҳолиси сони 2023 йил 1 октябрь ҳолатига, 909,7 минг кишини ташкил этиб, йил бошига нисбатан 13,1 минг кишига ёки 1,5%га кўпайди. Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 392 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 43,1%), қишлоқ аҳолиси сони 517,7 минг киши (56,9%)ни ташкил этди.

Вилоят ҳудудлари кесимида, энг кўп аҳоли сони Боёвут туманида 138,2 минг кишини (вилоят аҳолиси сонидаги улуши 15,2%ни) ва Сирдарё туманида 136,5 минг кишини (15%), аксинча энг кам аҳоли сони Ширин шаҳрида 19,5 минг кишини (2,1%) ва Янгиер шаҳрида 47,6 минг киши (5,2%)ни ташкил этди.

Қайд этилган никоҳлар сони 4,7 мингни ташкил этиб, ҳар 1000 аҳолига никоҳ коэффициенти 7 промиллени ташкил этган ҳамда 2022 йилга нисбатан 0,8 промиллега камайган. Ажримлар сони 1,2 мингни ташкил этиб, ҳар 1000 аҳолига никоҳдан ажралишлар коэффициенти 1,8 промиллени ташкил этган ҳамда ўтган йилга нисбатан 0,2 промиллега камайган.

Энг кўп ажримлар Гулистон шаҳрида 245 та ва Боёвут туманида 177 та, аксинча энг кам ажримлар Ширин шаҳрида 40 та ва Сардоба туманида 69 тани ташкил этди.

Туғилган чақалоқлар сони 17,5 минг бола, шундан энг кўп туғилишлар Боёвут туманида 2 744 (жами туғилишдаги улуши 15,7%) ва Сирдарё туманида 2 510 (14,3%), аксинча энг кам туғилишлар Ширин шаҳрида 253 (1,4%) ва Янгиер шаҳрида 899 (5,1%)ни ташкил этди.

Саибов Фаррух Фарходович

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар