Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалиги соҳасининг 2022 йил 1-ярим йиллик якунлари

Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалиги соҳасининг 2022 йил 1-ярим йиллик якунлари

Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида вилоятда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 4 216,2 млрд.сўмни, шу жумладан, деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар – 3 933,9 млрд. сўмни, ўрмон хўжалиги – 230,5 млрд. сўмни, балиқчилик хўжалиги – 51,9 млрд. сўмни ташкил қилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръатлари 103,4%ни (5-ўрин), республикадаги улуши 3,2%ни (12-ўрин) ташкил этди.

Энг юқори ўсиш суръатлари Сардоба (105,8%), Гулистон (105,3%) ва Боёвут (104,7%) туманларида қайд этилди.

Жами қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 54,8 фоизи Боёвут (18,4%), Сайхунобод (13,4%), Гулистон (11,7%) ва Сирдарё (11,3%) туманлари ҳиссасига тўғри келади.

ЯҲМ таркибидаги қишлоқ хўжалиги улуши 32,5%ни ташкил этиб, 2021 йил мос даврига нисбатан 0.2 пунктга камайган.

Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 4 775,7 минг сўмни (4-ўрин) ташкил этди.

Аҳоли жон бошига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари энг юқори кўрсаткичлари Оқолтин (8 612,5 минг сўм), Сайхунобод (7 033,5 минг сўм) ва Сардоба (6 825,8 минг сўм) туманларида қайд этилди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 54% чорвачилик, 46% деҳқончилик фаолияти ҳиссасига тўғри келади.

Ҳисобот даврида қиймати 2 289 млрд.сўмлик 33,9 минг тонна тирик вазнда гўшт, 1 016 млрд.сўмлик 313,5 минг тонна дон маҳсулотлари, 619 млр.сўмлик 173 минг тонна сут, 327 млрд.сўмлик 77 минг тонна сабзавотлар етиштирилди.

Ўсимликчилик маҳсулотларининг 27,2%, чорвачилик маҳсулотларининг 92,5% деҳқон хўжаликлари томонидан етиштирилди.

Жами қишлоқ хўжалиги йўналишида фаолият юритаётган корхоналар сони 2 329 та га етиб, жами фаолият юритаётган корхоналарнинг 45,2%ни ташкил этди.

Улуғбек Хужақулов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жиззах филиали бош илмий ходими

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар