Жорий йил январь-июнь ойларида Сирдарё вилоятида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 5039,5 млрд. сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 116,1%ни ташкил этди. Молиялаштириш манбалари бўйича таҳлил қилинганда, жорий даврда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестицияларнинг катта қисми жалб этилган маблағлар ҳисобига тўғри келди.
Вилоятда 4338,8 млрд. сўм ёки жами ўзлаштирилган инвестицияларнинг 86,1%ни, корхоналар ва аҳолининг ўз маблағлари ҳисобидан эса 700,7 млрд. сўм ёки жами ўзлаштирилган инвестицияларнинг 13,9%ни ташкил этди.
Асосий капиталга ўзлаштирилган инвестицияларнинг ҳажми бўйича туманлар кесимида Боёвут (1 501,1 млрд.сўм), Ховос (1 212,6 млрд.сўм) туманлари ва Гулистон шаҳрида (782,6 млрд.сўм) юқори кўрсаткичлар қайд этилиб, мос равишда уларнинг вилоятдаги улуши ошиб бормоқда.
Аҳоли жон бошига асосий капиталга ўзлаштирилган инвестицияларнинг ҳажми бўйича туманлар кесимидаги ҳолат ҳам асосий капиталга ўзлаштирилган инвестицияларнинг ҳажмига мос равишда Ховос (12 211,7 минг сўм), Боёвут (11 168,7 минг сўм) туманлари ва Гулистон шаҳрида (8 237,7 минг сўм) юқори кўрсаткичлар қайд этилган.
Изоҳ қолдириш