“Smart Water” рақамли технологияси асосида сувнинг ҳисоби юритиладиган сув хўжалиги объектлари сони 18 576 тагача етказилади

“Smart Water” рақамли технологияси асосида сувнинг ҳисоби юритиладиган сув хўжалиги объектлари сони 18 576 тагача етказилади

Президент қарори (ПҚ–5005-сон, 24.02.2021 й.) билан Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021–2023 йилларга мўлжалланган стратегияси тасдиқланди.

Стратегия доирасида:

● сув таъминоти даражаси паст бўлган суғориладиган майдонлар 526 минг гектардан 424 минг гектаргача камайтирилади;

● сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш 308 минг гектардан 1,1 млн гектаргача, шу жумладан, томчилатиб суғориш технологияси 121 минг гектардан 822 минг гектаргача етказилади;

● шўрланган майдонлар 1 926 минг гектардан 1 888 минг гектарга қисқартирилади;

● қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган жами 232 минг гектар суғориладиган ер майдонлари қайта фойдаланишга киритилади;

● “Smart Water” (“Ақлли сув”) рақамли технологияси асосида сувнинг ҳисоби юритиладиган сув хўжалиги объектлари сони 18 576 тагача етказилади;

● 60 та йирик сув хўжалиги объекти рақамли технологиялар асосида автоматлаштирилган бошқарувга ўтказилади;

● Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги 1 688 та насос станциясидаги 5 231 та насос агрегатининг электр энергияси истеъмоли ва сув сарфи ҳисобининг мониторинги “онлайн” режимда олиб борилади;

● сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида жами 124 та лойиҳа амалга оширилади.

2021 йил 1 октябргача этилен полимерлари (ТИФ ТН коди 3901) ва пропилен полимерларини (ТИФ ТН коди 3902) олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси белгиланди.

2021 йил 1 июлгача сув ресурсларининг автоматлаштирилган идоралараро ахборот тизими босқичма-босқич ишга туширилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар