Қуёш панеллари соатига 7 кВт электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга.
Тошкент вилоятидаги “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Юқори Чирчиқ тумани филиалининг "Жавқашти-2014" сув иншоотига қуёш панеллари ўрнатилди. Бу ҳақда "Ўзсувтаъминот" AЖ ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Мазкур панеллар соатига 7 кВт электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга.
– Ушбу иншоотда суткалик электр энергияси сарфи 168 кВтни ташкил қилади, қуёш панеллари ёрдамида эса энергия сарфи салкам 70 фоизга камаяди, – дейди “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Юқори Чирчиқ тумани бўлими бошлиғи Тўрабек Одинаев. – Ҳозирги кунда 145 хонадонга ичимлик сув етказиб берилаётган бўлса, эндиликда яна 65 хонадонга хизмат кўрсатиш мумкин.
Изоҳ қолдириш