Инфографика: Тошкент вилоятининг беш йиллик ижтимоий-иқтисодий ривожланиши

Инфографика: Тошкент вилоятининг беш йиллик ижтимоий-иқтисодий ривожланиши

Марказ экспертлари вилоятда сўнгги йилларида юз берган фаол ислоҳотларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги асосий ўзгаришларини тақдим этди.

2017-2020 йиллар давомида вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти (ЯҲМ) 19 фоизга ошиб, 24 трлн. сўмдан 64,9 трлн сўмга етди.

Шу давр мобайнида ЯҲМнинг саноат ва қурилиш соҳаси 31,4 фоиздан 49,2 фоизга ўсди.

Бозор хизматлари 30 фоизга кўпайиб, 8,1 трлн. сўмдан 16,4 трлн сўмга етди.

Сўнгги беш йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 16,9 трлн сўмдан 65,9 трлн сўмга етиб, 34 фоизга ошди.

Вилоятда фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 2016 йилдаги 37,5 минг донадан 2020 йилда 52,3 минг донага 39 % кўпайди.

Инфратузилмани ривожлантириш соҳасида 2016-2020 йилларда 46 км газ қувури тармоқлари, 28 км автомобил йўллари ва 593 км сув таъминоти тармоқлари ётқизилди.

Шу давр мобайнида 297 мингга яқин янги иш ўрни яратилди.

Ўтган беш йил давомида вилоятда 60 67 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди, мактабгача таълим муассасаларида 2,3 минг ўрин, мактабларда 37,2 минг ўрин, шифохонада 3,5 минг ўринга мўлжалланган коекалар жойлаштирилди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар