Тошкент вилоятида 240 мвт қувватга эга иссиқлик электр станцияси қурилмоқда

Тошкент вилоятида 240 мвт қувватга эга иссиқлик электр станцияси қурилмоқда

Туркиянинг “Cengiz Enerji” компанияси томонидан Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 240 МВт бўлган янги иссиқлик электр станциясининг қурилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Қурилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 2 февралда “Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган навбатдаги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Мазкур қарорга асосан, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Туркиянинг “Cengiz Enerji” (инвестор), “Cenergo” (лойиҳа компанияси) компанияси ўртасида инвестиция битими имзоланган.

Мазкур ИЭС ишга туширилгандан сўнг, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва “Cengiz Enerji” ўртасида электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида имзоланган битимга мувофиқ, ишлаб чиқарилган электр энергиясини “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ 25 йил давомида кафолатланган тарзда сотиб олади.

Қибрай туманининг 3,7 гектар ер майдонида қурилаётган мазкур янги иссиқлик электр станцияси жорий йилнинг декабрь ойида ишга туширилиши режалаштирилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар